26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибошда ичимли сув чиқарадиган завод ишга тушди

Гўзал табиатининг ўзи дардларга малҳам бўлган Тулкибош тумани, Кумисбастау овулида янги технология билан таъминланган “AQUA SEREBRO” табиий булоқ суви заводи ишга тушди.

Заводнинг смета қиймати 250 млн. тенгени ташкил этди. Бу ерда 26 киши иш билан таъминланган. Соатига 1000 дона 5 литрли ҳамда 5000 дона 1 литрли идишда сув чиқариш имкониятига эга корхонани “А-СПЕКТР” МЧБ ишга туширди.

Янги цехлардаги барча техник жараёнлар сифат меъёрига мувофиқ бажарилади. Ишлаб чиқариш цехида кимёвий, бактериологик лабораторияларнинг жойлашиши маҳсулот сифатини ҳар томонлама текширишга жуда қулай.

Корхонанинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Нурбўл Тўрашбеков ва овул фуқароси М. Ибрагимов қишлоқда барпо этилган цех ишига муваффақиятлар тиладилар. Заводнинг рамзий тасмаси қирқилгач, меҳмонлар цехлардаги ишлар билан яқиндан танишишди. 

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу корхонани Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида таклиф этилган “Туғилган ер” дастурига мувофиқ овулларни ривожлантириш мақсадида нафақадор Ж. Султанов ишга тушириб, қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминламоқда. Тадбиркор келажакда маҳсулотни кўпайтириб, истеъмол бозорини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, туман ҳокимлиги келгусида табиатга зарар келтирмайдиган ишлаб чиқариш ўринларини барпо этиб, минтақа аҳолисини экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлашни режалаштирмоқда.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-08-16, 19:53 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.