26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Беморлар қалбидан жой олган жарроҳ

Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев ўзининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижодкор зиёлилар зиммасига илгари ўтган қаҳрамон боболаримиз, донишманд зиёлиларимиз, олиму уламоларимиз билан бирга мустақиллик даврида ўзининг ақл-заковати, ҳалол меҳнати, билими, санъати билан танилиб, мамлакат ривожига, инсонлар соғлигига салмоқли ҳисса қўшган ҳамюртларимизнинг муваффақиятлари, эришган ютуқларига эътибор қаратишни таклиф қилган эди. Бу ғояни Элбоши “Қозоғистондаги 100 янги ном” лойиҳаси орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади. 

 

Шимкент шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонаси (ШШТТЁК)нинг бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, профессор, МДҲ давлатлари жарроҳлар уюшмаси ва Қозоғистон Республикаси эндоскопия жарроҳлари уюшмаси ҳайъати аъзоси, умрининг 35 йилдан зиёдини вилоятимиз аҳолисининг соғлигини мустаҳкамлашга, тиббиёт соҳасини ривожлантиришга бахшида этган туғма истеъдод соҳиби, Оллоҳнинг назари тушган шифокор, минглаб беморлар дилига қувонч бағишлаб, уларнинг қалбидан жой олган олтин қўлли жарроҳ Мади Хўжаули Бигалиев тиббиёт соҳаси бўйича, вилоятимиздан миллатимизнинг олтин жамғармаси рўйхатига кирадиган энг муносиб раҳбар, иқтидорли шифокор, халқимизнинг ардоқли фарзанди эканлигига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслигига ишончим комил.

Мади Хўжаули 1956 йил 11 декабрда Россия Федерациясининг Самара вилоятида туғилиб, вояга етди. 1982 йили Алмати давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатгач, меҳнат фаолиятини Шимкент шаҳридаги вилоят клиника касалхонасида шифокор-жарроҳликдан бошлаб, 1-хирургия бўлими мудири, 1992-2000 йилларда Жанубий Қозоғистон вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бош жарроҳи, сўнг, Шимкент шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонаси бош врачининг жарроҳлик соҳаси бўйича ўринбосари лавозимларида меҳнат қилди. 2002 йили шу касалхона бош шифокори лавозимига тайинланди. 2002 йилдан 2007 йилгача вилоят клиника касалхонаси бош шифокори бўлди. 2007-2008 йиллари Жанубий Қозоғистон давлат тиббиёт академияси жарроҳлик кафедрасига мудирлик қилиб, ҳамкасблари ва талабалар ҳурмат-иззатини қозонди.

Мади Хўжаулининг раҳбарлик қобилияти, маҳорати, шифокорлик илмининг очилмаган қирралари ШШТТЁКга 2008 йилда қайтадан бош шифокор этиб тайинлангандан сўнг, янада ёрқин кўзга ташлана бошлади. У шу йили “Абдоминалды сепсиспен ауыратын науқастарды кешенді емдеу және науқас жағдайын бағалаудың жаңа концепцияси” мавзуида докторлик диссертациясини ёқлагач, унга тиббиёт фанлари доктори илмий даражаси берилди. 

Олий тоифали жарроҳ Мади Хўжаулининг асосий шиори: “Шифокор хатоликка йўл қўймаслиги керак!”. 

Ўзига шундай қатъий талаб қўя билган қаҳрамонимиз хирургия соҳасидаги энг мураккаб ҳамда келажаги бор трансплантология йўналишида иш олиб бормоқда. 2010 йили шимкентлик кардиожарроҳлар билан биргаликда Қозоғистонда илк бор беморнинг юрак, жигар ва ўтини бир вақтнинг ўзида мураккаб операция қилиши Мади Хўжаевичнинг билими, зеҳни ва ақл-заковатининг қай даражада эканлигини билдиради. 

2013 йили Жанубий Қозоғистонда биринчи марта Жанубий Корея университети профессорлари билан ҳамкорликда буйрак трансплантацияси бўйича муваффақиятли операция амалга оширилди. Шундан бери, ШШТТЁКда 72 беморнинг буйраги алмаштирилди. Бугунги кунда вилоятимиз бўйича 500дан зиёд бемор ҳисобга олинган. Улардан 9 нафарининг буйраги алмаштирилган. “Ҳар бир бемор касалхонага зўр умид билан келади. Унинг оиласига қувонч-шодликда қайтиши жарроҳ учун катта бахт”, – дейди қаҳрамонимиз. 

М. Бигалиев бош шифокор вазифасига келгач, касалхонанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлади, замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар биохимия анализаторлари, рентген ва УТТ аппаратлари, эндоскопия ускуналари ҳамда Қозоғистонда ягона – WOLF фирмасининг гольмия лазер аппарати (бундай аппарат Москва касалхонасидагина бор), “Brilliance CT64 Slice” компьютерли томография ва бошқа анжомлар билан жиҳозлади.

М. Бигалиев соғликни сақлаш соҳасидаги салмоқли ва серқирра меҳнати натижасида 2000 йил “Йилнинг энг яхши шифокори”, 2011 йили “ҚР Денсаулықсақтау ісінің үздігі”, 2014 йили “Алтын дәрігер” унвонлари билан тақдирланди. Шунингдек, “Миллий Тиббиёт ассоциациясининг “AVE VITAE” ҳамда А. Н. Сизғанов номидаги Миллий илмий жарроҳлик марказининг олтин медаллари билан мукофотланиши ва “Үздік адамдар” энциклопедиясининг қаҳрамони” унвонига сазовор бўлиши унинг “Қозоғистондаги 100 янги ном” рўйхатига муносиб номзод эканлигидан далолатдир.

Унинг 56 мақоласи чоп этилган, 2та дарслик, 12та инновация патенти ва кўплаб илмий ишлар муаллифи ҳамдир.

Ибратли оила соҳиби ҳамкасби Сауле Абдуалиқизи Жақсибаева билан турмуш қуриб, бир қиз, икки ўғилни муносиб тарбиялаб, вояга етказишди. У тўрт набиранинг суюкли бобоси ҳамдир.

 

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-08-16, 19:56 731
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.