26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мактаблар ўқув йилига шайми?

Янги ўқув йили яқинлашгани сайин унга тайёргарлик ишлари қизғин тус олмоқда. Вилоят Минтақавий хизматлар марказида ўтган брифингда вилоят ҳокими ўринбосари Уласбек Садибеков 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик ҳақида гапириб, қуйидаги маълумотларни баён этди.

Вилоятимизда 1677та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритади (2016 йил билан таққослаганда 95та муассаса (6 фоиз)га ортиқ. Янгидан иш бошлаган муассасаларнинг 92таси хусусий болалар боғчаси, 3таси эса кичик марказ. Уларда жами 181 мингга яқин кичкинтой таълим-тарбия олмоқда.

1677та мактабгача таълим муассасасининг 764таси (368та болалар боғчаси, 396та кичик марказ) давлатга тегишли, 913таси (830та болалар боғчаси, 83та кичик марказ) хусусий. 1-6 ёш орасидаги болаларни таъминлаш кўрсаткичи – 50,5 фоиз (2016 йилда 49 фоиз), 3-6 ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан таъминлаш кўрсаткичи эса 86,1 фоиз. Вилоят бўйича 1-6 ёшдаги 63 минг нафар кичкинтой боғчага навбатга турса, 3-6 ёш оралиғидаги болалар сони 28 минг нафарни ташкил қилади.

Вилоятдаги давлатга тегишли мактабгача таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш учун 325та болалар боғчасини жорий таъмирлашга маҳаллий бюджетдан 240 млн. тенге, 2та болалар боғчасини мураккаб таъмирлашга 83,2 млн. тенге ажратилиб, ишлар давом эттирилмоқда. Шунингдек, вилоятда давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида 2та боғча қурилмоқда: Тулкибошда 100, Шимкентда эса 320 ўринли. Яна 5та болалар боғчаси қурилишига ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Ўрта таълим муассасалари бўйича

Янги ўқув йилида бюджет ҳисобидан янги 6та (1та бошланғич, 5та ўрта) мактаб фойдаланишга топширилади, вилоятда 1027та давлат тасарруфидаги ва 7та хусусий мактаб фаолият юритади.

Бир сменали 189та мактабда 255712, икки сменали 817та мактабда 371966, уч сменали 21та мактабда эса 12322 нафар ўқувчи таълим олади.

Вилоятдаги педагогларнинг умумий сони – 69107 нафар. 

Бугунги кунда 309 ўқитувчига эҳтиёж бор. Улардан 139 нафари бошланғич синф, қолганлари математика, рус тили, инглиз тили, физика, кимё, информатика, қозоқ тили ва бошқа фанлар ўқитувчиларидир.

Вилоятдаги мактабларда 640 мингга яқин ўқувчи (2016 йилда 611 минг) таълим олиши кутилмоқда, улардан 73 минг нафари биринчи синфга борадиганлар.

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида маҳаллий бюджетдан 897та мактабда жорий таъмирлаш ишлари юритишга 2,9 млрд. тенге ажратилиб, бугунги кунгача 847тасида (94 фоиз) ишлар ниҳоясига етди. Шунингдек, 43та мактабнинг мураккаб таъмирлаш ишларига 2,1 млрд. тенге ажратилиб, 3та мактабда ишлар тўлиқ ниҳоясига етди, қолгани 25 августда топширилади. 

Бундан ташқари, вилоятда 79та таълим муассасаси қурилмоқда (31,2 млрд. тенге ажратилган). 

Ўқув йили бошида 20та мактаб ишга туширилади, улардан 6таси янги бинода.

Авария ҳолатидаги 12та мактабнинг 8таси 2018 йилда битса, 4таси 2019-2020 йилларда қурилади. Қурилиш ишлари олиб борилаётган 79та таълим муассасаси: янги мактаб – 65та, мактабга қўшимча бино – 8та, мактабни қайта қуриш – 3та, коллеж – 1, коллежга қўшимча қурилиш – 1.

Дарсликлар билан таъминлаш бўйича

Янгиланган таълим тизимига 2,5,7-синфларнинг кўчиши муносабати билан 3,5 млн.га яқин китоб сотиб олиш учун маҳаллий бюджетдан 4,5 млрд. тенге ажратилиб, бугунги кунда 2 млн. донаси мактабларга етказилди. Қолгани 20 августгача тарқатилади. Вазир айтганидек, дарсликларни сотиб олишга етишмаётган 179 млн. тенге (Мақтаарал – 133 млн. тенге, Чордара – 46 млн. тенге) маҳаллий бюджетдан бўлинади.

Янги ўқув йилида болаларни ташиш ва иссиқ овқат билан таъминлаш масалалари тўлиқ ҳал этилган.

“Мактабга йўл” акцияси бўйича

2017 йилнинг август ойидан вилоятда “Мактабга йўл” умумреспублика акцияси “Менинг танловим – болаларга ёрдам бериш” шиори остида ўтмоқда. Акциянинг биринчи ўнкунлигида 250 млн. тенгега ижтимоий аҳволи ночор оилаларда тарбияланаётган 10 мингга яқин болага моддий ёрдам кўрсатилди. Хайрия акцияси сентябрь ойининг сўнггигача давом этади. 

Техник ва касбий таълим бўйича

Вилоятдаги 91та коллежда 97та ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланмоқда.

Коллежларнинг 43таси давлатга тегишли бўлса, 49таси хусусий. Уларда 70,8 минг ўқувчи таълим олади.

Жорий йил кадрлар тайёрлаш учун 15668 ўринга давлат буюртмаси берилди (шундан 11084таси вилоят, 4584таси республика бюджетидан), 2016 йилдагидан 42 фоиз ортган.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-16, 19:58 245
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.