26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Венгриялик тадбиркорлар Жанубда иш бошлайди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Венгриядан келган бир гуруҳ делегатлар билан учрашди. Делегация таркибида Яс Надькун Сольнюк минтақаси мажлиси раиси Шандор Ковач, Венгриянинг Алматидаги Бош консули Блауманн Ференц, Венгриянинг Қозоғистондаги фахрий консули Ласло Хорват ҳам бор. 

Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий, ижтимоий-гуманитар, маданий алоқалар тўғрисида суҳбат юритиб, фикр алмашдилар.

Минтақа раҳбари меҳмонларга Жанубий Қозоғистон вилоятининг иқтисодий ривожланиш суръати ҳақида айтиб, хориж сармоядорларига кўрсатиладиган барча қулайликларни тушунтирди.

– Жанубий Қозоғистон вилояти – аграр минтақа. Бизда йилига 300 минг тонна пахта етиштирилади. Ўлкада асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига устувор берилган. Вилоят мева-резавор, сабзавот, боғдорчилик маҳсулотларини етиштиради. Унинг индустриявий салоҳияти йил сайин яхшиланиб, бугунги кунда 11та индустриявий, 1та махсус иқтисодий минтақа фаолият юритмоқда. Бу жойларда керакли инфратузилмалар тўлиқ ўтказилиб, хориж сармоядорларга барча қулайликлар яратилган, – деди Жансейит Туймебаев.

Венгриялик меҳмонлар эса икки мамлакат орасидаги муносабатларнинг бундан кейин ҳам ривожланишига ишонч билдирдилар. Келажакда маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириб, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида қизғин фаолият юритиш ниятида эканликларини айтишди. 

– Венгрия – Қозоғистоннинг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори. Икки мамлакат орасида Қозоғистон-Венгрия стратегик кенгаши, иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро комиссия, Тадбиркорлик кенгаши, шунингдек, бевосита сармоялар бўйича Қозоғистон ва Венгриянинг бирлашган жамғармаси фаолият юритади. Ана шу имкониятлардан фойдаланиб, Жанубий Қозоғистон вилоятида қўшма корхоналар ташкил этиш ҳақида шартномалар тузадиган вақт келди. Ушбу қадамлар икки мамлакат орасидаги ўзаро муносабатни янада яхшилаши сўзсиз, – деди Венгриянинг Алматидаги Бош консули Блауманн Ференц. 

Айтганча, Жанубий Қозоғистон вилояти ва Венгриянинг товар айланмаси 2017 йилнинг биринчи ярмида 1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шу йил 28 январь куни минтақамизга Венгрия Ташқи иқтисодий алоқа ҳамда ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Микола Иштванаи ва Венгриянинг Қозоғистондаги элчиси Андраш Барани махсус ташриф буюрган эди. Ўшанда Шимкентда Венгриянинг фахрий консулхонаси очилиб, фахрий консул этиб Қайрат Мўлдасейитов тайинланганди. Учрашув сўнггида меҳмонлар вилоят раҳбарини Венгрияга таклиф қилдилар.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-16, 20:00 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.