26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қуёш – халқ хизматида

Вилоятимизда хитойлик тадбиркорлар 200 МВт кучга эга электр станцияси қуришни мўлжаллашмоқда. Бу иншоот Ўтрор туманида бунёд этилади. Бу ҳақда вилоятимиз ҳокими Ж. Туймебаевнинг «Циндао Бэйхай» компанияси етакчиси Минг Ие билан учрашуви чоғида гап юритилди. 

Ушбу лойиҳа учун ҳокимлик 300 гектар ер ажратади ва зарур инфратузилмалар билан таъминлайди. «Күннұры» станцияси энергетика хавфсизлигимизни таъминлайди.

– Табиий шароитларни ҳисобга олган ҳолда биз электр станциясини Жанубда қуришни маъқул кўрдик, – деди Минг Ие. – Минтақангизда қуёшли кунлар жуда кўп. Харажатларимизни чиқариб олгач, станцияни Қозоғистонга топширамиз.

Минтақа раҳбари ўз навбатида вилоятимизда электр энергиясига эҳтиёж йил сайин ортиб бораётганини тилга олди ва меҳмонларнинг таклифини қўллаб-қувватлади.

– Астанада ўтаётган ЭКСПО – 2017 кўргазмасининг асосий мавзуси – яшил иқтисодиёт, – деди вилоят ҳокими. – Энергетиканинг муқобил манбаларидан фойдаланиш бобида улкан изланишлар давом этмоқда. Йилда 300 кунгача қуёш нури сочиб турадиган минтақамиздан сизларга ер ажратамиз. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши улкан фойда келтиради.

Шуни таъкидлаш керакки, вилоятимизда иқтисодий ривожланиш суръати анча юқори. Янги корхоналар очилмоқда, инновациявий лойиҳалар жорий этилмоқда. Буларнинг ҳаммаси электр энергиясига бўлган эҳтиёжни янада оширади. Муқобил энергия манбаларининг ишга туширилиши эса бу муаммони ҳал этишда жуда муҳим.

Учрашув якунларига кўра Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими ўринбосари Бауржан Жамалов ва «Циндао Бэйхай» компаниясининг махсус вакили Минг Ие энергетика соҳасида сармоявий лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги меморандумни имзоладилар. 

Қизиқарли рақамлар

Шу кунларда Қозоғистон жанубидаги «Бурное» қуёш энергия станцияси йилига 50 МВт қувват ишлаб чиқаради.

***

2016 йилда қуёш нуридан олинаётган энергия миқдори жаҳон бўйича 2015 йилга нисбатан 34 фоизга ортди. 

***

Германияда ишлаб чиқарилган муқобил энергия истеъмолчилари учун махсус қонун қабулланган. Унга кўра, бундай тадбиркорлардан энергия сотиб олган доимий мижозларнинг харажатларидан бир қисми давлат томонидан қопланади. Муқобил энергия қанча кўп ишлаб чиқарилса, давлат шу қадар кўп маблағ ажратади. Масалан, 2016 йил 8 май куни юз берган кучли шамол ва чарақлаб турган қуёшнинг хизмати туфайли истеъмолчиларга давлат тўлаган пул электр қуввати харажатидан ошиб кетган.

***

Поликремний (қуёш энергиясини электр қувватига айлантиришда қўлланиладиган асосий модда)нинг бир килограмми 2008 йилда 475 АҚШ долларига нархланган бўлса, 2015 йилда ўртача 17 доллардан сотилган.

***

Бешта давлат – Германия, Япония, Хитой, Италия ва АҚШ жаҳонда қуёш ёрдамида олинаётган электр энергиясининг 70 фоизини ишлаб чиқаради.

***

Жаҳонда 500 Гигаватт атрофида электр энергияси Қуёш нурларидан олинади.

***

2015 йилга келиб Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирувчи фотоэлементларнинг фойдали иш коэффициенти 20 фоизга етди.

***

Қуёш энергиясини жамлаш ва ундан фойдаланишнинг энг осон усули кўп йиллардан бери чорбоғлардаги анъанавий ёзги душхоналарда қўлланилмоқда.

***

Қуёш энергиясини поликремний ёрдамида электр энергиясига айлантиришдан ташқари, гелиотермал усул ҳам мавжуд. Бунда маълум майдонни эгаллаган кўзгулар тизими қуёш нурини сув минорасига йўналтиради. Миноранинг қуйи қисмидаги сув буғланиб, юқорига ҳаракатланади. Сувнинг юқорига ва (совугач) пастга ҳаракатланиши натижасида электр энергияси ишлаб чиқарилади.

***

Қуёш нури ёрдамида қозон қайнатадиган ўчоқлар 150 даражагача иссиқлик бера олади, уларнинг таннархи эса 7-10 долларни ташкил қилади.

***

1981 йилда учувчи  Раул Маккрейди Solar Challenger деб аталган самолётда 258 километр масофани учиб ўтди. Самолёт фақат Қуёш энергияси ёрдамида ҳаракатланди, унинг тезлиги 48 километр-соатни ташкил этди. 2010 йилда учган Solar Impulse самолёти 24 соат тинимсиз парвоз қилишга улгурди. Бугунги кунда қатор мамлакатлар ҳарбийлари ойлар (балки йиллар) давомида муаллақ туриши мумкин бўлган учувчисиз парвоз қилувчи аппаратлар лойиҳалари устида ишламоқдалар.

***

2016 йилнинг охирига келиб, жаҳонда Қуёш нури ёрдамида 77 ГВт энергия ишлаб чиқарилди. 

***

Вилоятимизда «Очистной», «Ақбай», «Акcу-Энерго», «Акбай» каби тикланувчи энергия манбалари асосида ишловчи корхоналар мавжуд.

 

 

 

Абдумалик САРМОНОВ тайёрлади, 2017-08-16, 20:02 710
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.