26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Мангу эл” ватанпарварлик куй-қўшиқлари танлови ниҳоясига етди

Жанубий Қозоғистон вилояти маданият бошқармаси, вилоят маданият ва халқ ижодиёти марказлари биргаликда ташкил этган “Мангу эл” ватанпарварлик куй-қўшиқлари танлови ўз ғолибларини аниқлади. 

Тадбир вилоят маданият бошқармасининг раиси Нурбўлат Ахметжановнинг қутлови билан очилди. Мазкур танловда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларининг саралаш босқичларидан ўтган 52 бастакор ва 52 хонанда иштирок этиб, икки босқичда ўз маҳоратларини кўрсатдилар.

Қозоғистон Республикаси Маданият арбоби, Қозоқ миллий санъат университети профессори, бастакор, Қозоғистон бастакорлар уюшмаси Астана шаҳар бўлимининг раҳбари Серикжан Абдинуров, созанда-бастакор, Қозоғистон Ёшлар иттифоқи мукофотининг лауреати, ҚРда хизмат кўрсатган артист Марат Ўмаров, халқаро танловлар лауреати Бауржан Исаев, айтишувчи оқин – Б. Ўтеп номли санъат мактабининг директори Маржан Есжанова, ҚР Маданият арбоби, "Қазақстан РТРК" ЖҚВ филиалининг шеф-муҳаррири Атабек Мухтарлар мусобақага ҳакамлик қилдилар.

Ғолиблар эълон қилинди. Бош соврин – 300 минг тенгелик мукофотни шимкентлик Избасар Кенесов ютиб олган бўлса, “Оңтүстік Цирк”нинг джаз эстрада қўшиқчиси Берик Сексенбайули биринчи ўрин ҳамда 200 минг тенге мукофотни қўлга киритди. Иккинчи ўрин ва 150 минг тенге туркистонлик таниқли бастакор Алимбай Бўтақараевга, учинчи ўрин ва 100 минг тенге бастакор Қуралай Сатмухамбетовага насиб этди.

Хонандалар орасидан биринчи ўринга туркистонлик Бижигит Исмағулов ҳамда шимкентлик Гулхая Жуашбаевалар, иккинчи ўринга  ҳамюртларимиз Бағдат Сейитбеков ва Асқар Жайлаубаев, учинчи ўринга шимкентлик Бейбарс Серикбаев ва Санат Алимхановлар сазовор бўлдилар.  

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-04-25, 15:06 244
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.