26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яхшилик қил, дарёга от...

«Жанубий Қозоғистон» га­­­­­­­­­­зе­­­­та­сининг  2017 йил 5 ав­­­густ сонида эълон қилинган  Зокиржон Мўминжоновнинг «Тўй оқшомидаги ўйлар», 12 август сонида эълон қилинган Турсунхўжа Хонхўжаевнинг «Яхши ният» мақолаларини ўқиб, «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» нақлининг нақадар тўғри эканини ҳис қилдим.

 «Эшик олдида тўёналар рўйха­тини ёзишнинг ўзи таъмадир. Таъма динимизда ҳаром қилинган. Тўйга ҳаром аралашса, унда са­воб қаердан ҳосил бўлади? Бун­­дай ҳолат билан ўтган ота-бобола­римизнинг руҳларини безовта қилиб қўймаймизми? Ҳимматли киши қўша­диган пулини рўйхатга ёздирмай, тўй эгасига бериб кетгани маъқул. Шунда ҳам қайтаради, деб умид қилмай, сидқидилдан берсин. Тўйга астойдил ёрдам бераман, бир оғирини кўта­­раман, дегувчилар тўйдан олдин ўз фикрини билдирса бўлади», ёзади муаллиф.

– Шу кунларда тўйлар мавсуми бошланиб, ҳафтасига 4-5 тўйга ча­­­­­­­­­қиришяпти. Ҳар бир тўйга 5-10 минг тенге тўёна олиб боришим ке­­­­­­­­­­­­­рак. Тўёна ёзиш учун ҳар бир стол­­­­­­­­­­­­­­­га дафтар ва ручка берилади. Бошқалардан кам бермасликка ҳаракат қиласиз. Тўёнага маошим етмай, қарз олдим, қарзни қайтариш учун кредит олдим, – деб ёзади  тўлебийлик газетхонимиз Абдурашид Усмонов.

«Оғайниларимиздан бири қарз сўради. Пул бор, бироқ ўзимга ҳам керак бўлгани учун аниқ жавоб айтол­­­­­­­мадим. Кейин эса, ўзига зарур бў­либ туриб, бошқа муҳтожга бериш, айниқса, қарз сўраган кишининг ҳожатини чиқариш сахийлик эка­­ни ҳақидаги сўзлар ёдимга туш­­ди. Шуларни ўйлаб, берсам-берақо­лай,  деб турган эдим, телефон жиринглади. Бояги оғайним экан. “Катта қудамиз қиз чиқармоқчи, ма­ҳал­­­­­­­­ладаги ўртоғим ўғил уйлаяпти, би­­­­­­­­­­ринчи тўйи, тўёна қилмасам бўл­майди. Мен тўй қилганимда, катта тўёна беришган, шуни қайтаришим зарур”, дея қарз сўраганининг сабаб­ларини тушунтира кетди... 

Бу каби гаплар қулоққа  тобора кўпроқ  чалиняпти. Ҳатто хўжакўрсинга ёрдам қилиб, ортидан фалончини мен боқяпман, дейдиганлар ҳам бор. Тўёналаримиз қайтади, қолганини қарз-ҳавола қилармиз, дея тумонат одамни чақириб, катта ош беришга уринаётганлар ҳам оз эмас», ёзади блогер Абдувоҳид Ўрозов.

Турсунхўжа Хонхўжаев таъкидла­ганларидай, динимиз ўзидан ортилган киши ҳам кам харж қилиб тўй ўт­­­­­казиши кераклигини тавсия этади. Ҳатто, ўн-ўн беш одам чақириб, ни­коҳ­ни эълон қилса ҳам бўлади. Мен элнинг ошини еганман, энди катта тўй қилмасам, одамлар гапиришади, деган фикрга бориш, чоғи келмаса-да, бошқалардан ўзини устун қилиб кўрсатишга уриниш мутлақо хатодир. 

Аллоҳ таоло бундай огоҳлан­тиради: “Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳ ва охират кунига ишон­­­­май­­­­­­­­­­­­­­диган кимсага ўхшаб, берган са­да­­­­­­­­қаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!” (Бақара сураси, 264-оят). Бу сурага жорий йилда юртимизнинг Таълим ва фан вазирлиги ҳам амал қилиб, мактабларда болаларга моддий ёрдамни тантанали топширишни ман этгани матбуотда эълон қилинди. Шундай экан, тўёнани ҳам тўй қила­ётган одамга моддий ёрдам деб билиш керак.

Ёши улуғлар Саид Аҳмаднинг тўёна ҳақидаги интермедиясини яхши эслашса керак. Эргаш Каримов ва Ҳасан Йўлдошевлар қойилмақом қи­­­­­­­либ ижро этган миниатюрада тўй эгаси бир дўстини кузатиб, кўчага чиқади. У пайтларда дафтарга ёзиш урф бўлмаган эди. Хайрлашиш учун чиққан дўсти у ёқ бу ёқдан гапириб тураверади, тўй эгаси  у чўн­тагидан даст­­­рўмол чиқараётса ҳам, соатига қараш учун қўли қимир­­­­ласа ҳам  тўёна берса керак, деб қараб тураверади. Ниҳоят, гап орасида «биз тўё­нани дафтарга ёзиб қўй­ганмиз», деб қистириб қўяди. Дўсти эса «биз тўёна дафтарини аллақачон таш­­лаб юборганмиз», деб жавоб беради. Т. Хон­­­хў­­жаев айтганидай, шу тўё­на дафтарини таш­­лаб юбо­радиган вақт келма­димикан?

                                        

Сарвар МИРЗО., 2017-08-18, 18:46 155
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.