26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Тўёна қарзми ёхуд чақирилмаган жойга борса бўладими?» деган саволга диний манбаларда қуйидагича жавоб берилган:

«Савол:

Мен корхонада кичик лавозимда ишлайман. Анча йил аввал ўғил уйлантирганимда тўй­га энг катта раҳбаримизни ҳам таклиф қил­гандим. У киши тўйга келиб, менга тўёна бер­­­­гандилар. Шу вақт ичида раҳбаримиз иккита тўй ўтказдилар. Лекин мен таклиф қилинмадим. Бир ҳафтадан кейин у киши кенжа ўғилларини уйлантирмоқчилар. 

Воқеадан хабардор хизматдошларимнинг баъзи­лари: “Тўёна бу –  қарз. Айтилмаган бўлсанг ҳам, бирров бориб, табриклаб, тўёнасини қайтар”, дейишмоқда. Бошқалар эса: “Айтилмаган жойга бориш уят. Тўёна бу – совға. Қайтариш шартмас. Ай­­­­­­­­ниқ­­­­­­­са, раҳбарга пул олиб борсанг, уни ноқулай аҳволга соласан”, деган фикрни билдиришмоқда. Энди мен қандай йўл тутай? 

Жавоб:

Тўёна қарз эмас, ҳадя. Уни қайтариш шарт эмас. Агар тўёна бераётган киши: “Мана бу сенга қарз. Вақти келиб қайтарасан”, деганида ўша пулни қайтариш лозим бўларди. Пул бераётган киши: “Мана буни олиб қўйинг”, деб бирон нарсани шарт қилмадими, демак, қарз эмас. Тўёна олган одам имконини қилса, ўша одамга ҳам тўй вақтида бирон нарсада ёрдам бериши мумкин. Қодир бўлмаса, бермайди. 

Киши чақирилган жойга – агар йиғин шаръий бўлса – бориши шарт. Агар ношаръий жойга таклиф қилинса, бормайди. 

Киши бирон маросимга хонадон эгаси томонидан таклиф қилинмаган бўлса, бошқа­­­ларнинг “таклиф”и ҳисобга ўтмайди».

2017-08-18, 18:49 917
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.