26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажбурий тиббий суfурта: саволлар ва жавоблар

Тиббиётнинг янги тизимига оид савол-жавобларни чоп этишда давом этамиз:

– Мавжуд тиббиёт тизими меъёрида ишлаб турган бўлса, мажбурий тиббий суғурта жорий этишнинг нима кераги бор эди?

– Янги, самарали соғликни сақлаш тизимини барпо этиш зарурати анчадан буён сезилаётган эди. Тизимнинг молиявий беқарорлиги, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг пастлиги, соғликни сақлаш масаласида иш берувчиларнинг масъулият ҳис  этмаслиги каби муаммолар ижтимоий тиббий суғурта тизимининг  жорий этилишига туртки берди. 

Фуқаролар ва иш берувчиларнинг соғликни сақлашда ҳамкорлик қилмаслиги барча қийинчиликнинг давлат зиммасига тушишига олиб келди, аҳоли эса, соғликни сақлаш тизимига истеъмолчи сифатида қарай бошлади. 

Бугунги кунда мавжуд соғликни сақлаш тизими бир қанча асосий муаммоларни ҳал этишга қодир эмас:

1) Беморларни жалб этиш учун тиббий ташкилотлар ўртасида рақобатнинг йўқлиги. 

Ягона хизмат кўрсатувчи сифатида фаолият юритаётган давлат тиббиёт хизматининг оммабоп бўлиши учун  барча тиббиёт муассасаларига бир хилда маблағ тақсимлайди. 

Бир хилда маблағ тарқатиш оқибатида бир йўналишдаги ва бир хил сондаги беморларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари кўрсатилаётган хизмат сифатидан қатъиназар, бир хилда молиялаштирилмоқда. Мажбурий тиббий суғурта тизимида эса кўрсатилаётган хизматлар сифати туфайли жалб этилган беморлар сони ҳам ҳисобга олинади.

2) Маошлар бир хиллиги ва норасмий тўловларнинг ўсиб бориши.

Афсуски, бир хил иш ва стажга эга врачлар тажрибаси, билими, малакасидан 

қатъиназар, бир хилда маош олишмоқда. Бунинг натижасида кўпчилик тан олган врачлар касбий малакасига яраша маош олиш ниятида хусусий тузилмаларга ишга ўтиб кетмоқдалар ёки хусусий кабинетлар очмоқдалар. 

3) Ижтимоий боқимандаликнинг сақланиб қолиши.

Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизмат ҳажмининг мавжудлиги аҳолининг кўп қисмида «саломатлигимиз учун давлат масъул», деган хато хулосани келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, амалда саломатлик тиббиётдан ташқари, кўп жиҳатдан яшаш тарзига, атроф-муҳит таъсирига, ирсиятга ва бошқа омилларга боғлиқ.

Бу муаммоларнинг барчаси жамиятимиздаги соғликни сақлаш тизимида муаммолар юзага келишига сабаб бўлди. Мавжуд вазиятда мажбурий ижтимоий тиббий суғуртада кўзда тутилгани каби, тиббий ёрдам кўрсатиш ва молиялаштиришга муносабатни кескин ўзгартириш талаб қилинмоқда. 

– Тиббий суғуртани жорий этишда қайси мамлакатлар тажрибаси бизга намуна бўлди? Охир-оқибатда Германия ёки Кореядаги каби тиббиёт тизимига эришамизми?

– Бошқа мамлакатларнинг ижтимоий суғурта соҳасидаги ютуқларигина эмас, муаммолари ҳам чуқур ўрганилди. Масалан, Францияда даставвал суғурта бадалларини тўлаш ишловчилар ва иш берувчилар ўртасида тенг тақсимланганди. Кейинроқ, тиббий хизматларнинг 50 фоиздан зиёди иқтисодий фаол бўлмаган фуқароларга тўғри келиши аниқлангач, давлат бюджетидан бериладиган тўловлар миқдори оширилди. 

Германияда тиббий ташкилотларни молиялаштирувчи 1000дан ортиқ ўзаро ёрдам жамғармалари фаолият юритарди. Бу эса тизим қатнашчилари, турлича бадал тўлаётганлар  ўртасида оғир касалликлар эҳтимоли юз берганда маблағларнинг қайта тақсимланишига монелик қиларди.

Шу боис, Германияда тиббий жамғармаларни йириклаштириш бўйича иш олиб борилди. Бугунги кунда улар сони ўн баравар камайди ва бу жараён давом этмоқда. 

2014 йилдан АҚШда Президент Барак Обаманинг ташаббуси билан аҳоли кўп қисмининг эҳтиёжини қондира олмайдиган, ғамлашга асосланган тиббиёт суғуртаси ўрнига Affordable Care Act қонунига мувофиқ ҳаммабоп ягона тиббий суғурта тизими жорий этилди. Бу ислоҳотнинг асосий талаби: ҳар бир АҚШ фуқароси тиббий суғурта полисларини сотиб олиши шарт. Камбағаллар суғурта бадалининг бир қисмини давлат тўлайди. Мавжуд суғурта полисларига кўра кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг ҳам сифатини ошириш кўзланган.

Бугунги кунда жаҳонда тиббий хизмат қўрсатишнинг учта шакли мавжуд: давлат, хусусий ва жамоатчиликка қарашли. 

Давлат шаклида тиббий хизматлар солиқлар ва давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Соғликни сақлаш вазирлиги маблағларни тақсимловчи агентликдан ажратиб қўйилган. 

Мазкур моделнинг устунлик жиҳати: ижтимоий йўналтирилгани, имкониятлар тенглиги, нарх-наволар назорати. Камчилиги: бюджетга боғлиқлиги, аҳоли эҳтиёжларига жадал мослаша олмаслиги, танлаш имкони камлиги.

Хусусий шаклда маблағ ихтиёрий тарзда тўпланади, жамиятнинг ҳаммасига етарли маблағ тўплаш имконияти истисно қилинади. Унинг турли шакллари бор. Асосий устун жиҳати: истак ва даромадга кўра, турли тиббий хизматларни кўзда тутиши мумкин. Салбий томони: нархларни назорат қилиш имкони йўқ, тиббий муассасалар тиббиётга оид бўлмаган жиҳатлар бўйича ҳам рақобат қилишга мажбур, тиббий хизматлар харажатлари ҳаддан ташқари юқори, маблағ етишмаган тақдирда тиббий хизмат олишнинг имкони йўқ.

Жамоатчиликка қарашли шаклда иш юритганда Соғликни сақлаш вазирлигидан ажратиб қўйилган Жамғарма мажбурий бадаллардан тушган маблағни тиббий хизматлар учун тақсимлайди. 

Ижобий жиҳатлари: ижтимоий йўналтирилгани, рақобат ва сифат назоратининг кучайиши, норасмий тўловларнинг камайиши. 

Салбий жиҳатлари: бадалларни тўлашдан қочиш туфайли маблағ етмай қолиш эҳтимоли, етарлича рақамли саноат инфратузилмалари талаб қилиниши. 

Мамлакатимиз жамоатчиликка қарашли тиббий суғуртани танлади. Тизим давлат, иш берувчилар ва аҳолининг биргаликдаги жавобгарлиги асосида иш юритади. 

– Зарарли шароитларда ишлаётганлар учун қандайдир имтиёзлар кўзда тутилганми?

– Кўзда тутилмаган. Қонунга мувофиқ барча ишлаётганлар учун ягона тўлов кўрсаткичлари белгиланган. Барча ишловчилар 2019 йил 1 январдан даромадидан 1 фоиз, 2020 йил 1 январидан 2 фоиз  бадал тўлайдилар. 

– Йилнинг йилдан фарқи бор. Иқтисодий аҳвол оғирлашган тақдирда Жамғарма вазифасини бажара олмай қолиши мумкинми?

– Вазият оғирлашган тақдирда контрцикл тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган. Яъни, бундай йилларда Жамғармага давлат томонидан берилаётган маблағ миқдори орттирилади. Бу эса муаммоли даврдан чиқиб олишга имкон беради. Бундан ташқари, Жамғарма маблағларининг 3 фоизи ҳисобида кутилмаган вазиятларда сарфланиши кўзланган захиралар бор, улардан ҳам зарурат туғилганда фойдаланиш мумкин.

 

2017-08-18, 18:54 810
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.