26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тадбиркор 2 миллион тенгега чипта сотиб олди

  Астана шаҳрида ўтадиган ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида 100дан зиёд давлат иштирок этади. Қозоғистоннинг нуфузини оширадиган тадбир, нафақат пойтахтнинг, балки бутун юртимизни дунё ҳамжамиятига таништириш вазифасини ўтайди. Шунинг учун барчамиз унинг олий даражада ўтишига ҳиссамизни қўшишимиз керак. 

  Бугунги кунда вилоятимизда ЭКСПО – 2017 кўргазмасига тай­ёргарлик ишлари қизғин бормоқда. Кўнгилли сифатида қатнашадиган 150 нафар ҳамюртимиз малакасини оширмоқда. Шунингдек, кўргазма даврида пойтахтга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ишлари қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан юқори савияда ташкил этилган.

  Ҳозирги кунда жанубийқозоғистонликлар чипта сотиб олишда фаоллик кўрсатишмоқда. Минтақадаги ишбилармонлар саховат кўрсатиб, кам таъминланган оилалар, ногирон ва фахрийларга чипталар совға қилишмоқда. Вилоят маслаҳатининг депутати, туркистонлик тадбиркор Рахим Танирбергенов ҳам ушбу эзгу ишдан четда қолгани йўқ.

  Шимкент шаҳридаги Ал Форобий номли майдонда ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмаси ва Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган тадбирда тадбиркор 2 миллион тенгега 500та чипта сотиб олганини маълум қилди. 

  – ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасининг олий даражада ўтишига ҳар бир фуқаро ҳисса қўшиши зарур. Чунки, бу жуда катта аҳамиятга эга тарихий воқеа. Юртимизга дунёнинг 100дан зиёд мамлакатидан меҳмонлар келади. Мен ҳам ўз ҳисобимдан 500та чипта сотиб олдим. Уни корхонамда фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга тарқатаман. Шунингдек, ёзда туркистонликларнинг кўргазмада иштирок этиши учун автобус йўналишларини уюштираман, – деди Рахим Кўлбайули.

, 2017-04-25, 15:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.