26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туман ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Тўлебий тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Сержан Дуйсебаев фаоллар йиғилишида туман раҳбарининг янги ўринбосарини таништирди. Ягона танлов натижаси бўйича бу лавозимга ТЎЛЕПОВ Ғалимжан Ануарули тайинланди. 

С. Дуйсебаев янги ўринбосарга муваффақият тилаб, туман фаровонлигини оширишда, Элбоши топшириқларини ҳаётга татбиқ этишда пешқадамлар сафидан ўрин олишига ишонч билдирди. Шунингдек, туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Мастерхан Пернебековга туманнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. 

Ғалимжан Ануарули 1983 йил 24 июлда Қазиғурт туманида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 2006 йили Қазиғурт тумани ички сиёсат бўлимида бошлаб, 2012 йилгача туманнинг иқтисодиёт ва бюджетни режалаш бўлими бош мутахассиси, Жанубий Қозоғистон вилоят молия департаментининг соғликни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштириш бўлими мутахассиси ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 

2012 йил май ойидан Қазиғурт тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-18, 18:55 705
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.