26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қазиғуртда 5та лойиҳа амалга оширилди

Минтақавий коммуникациялар хизматида Қазиғурт туманининг ҳокими Т. Телғараев туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги кўрсаткичлари бўйича брифинг ўтказди.

Ўтган йили Қазиғурт туманида ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 28,5 фоизга ортиб, 91 млрд. тенгени ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 6 ойида 33,2 млрд. тенгега етди.

Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берган туман раҳбарининг таъкидлашича, ўтган йили “Минтақа тадбиркорлигини қўллаш харитаси” дастури доирасида 2,6 млрд. тенгелик 7та лойиҳадан 5таси бугунги кунгача амалга оширилган. Натижада 162 киши доимий иш билан таъминланган. Навбатдаги 2та янги лойиҳа амалга оширилса, 32 киши доимий иш билан таъминланади. Ишга туширилган корхоналарнинг умумий қиймати 722,7 млн. тенге.

– 2017 йилнинг олти ойида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори 2964,2 млн. тенге бўлиб, аниқ ҳажм индекси 105 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 441 млн. тенгега кўп. “Қазиғурт индустриявий минтақаси”да 5,8 млрд. тенгелик 7та лойиҳа амалга оширилиб, 189та янги иш ўрни очилди. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаш доирасида 2016 йили 2,4 млрд. тенге насия берилса, 2017 йилнинг 6 ойида 1,5 млрд. тенге миқдорида қўллов билдирилди, – деди Тўлеген Телғараев.

Шунингдек, туман ҳокими минтақадаги қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, мол бўрдоқилашда эришилаётган ютуқларни ҳам айтиб ўтди. “Шатқал” дастури бўйича олиб борилган ишларда ташкилот раҳбарларининг 66,8 фоизи иштирок этиб, 40705 туп кўчат ўтқазилган. 

Нотиқ таълим ва соғликни сақлаш соҳаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. 

“Кемеқалған” ёдгорлиги ҳомийлар ҳисобидан қайта таъмирдан чиқди. “Қазиғурт” соғломлаштириш сайёҳлик базасида 1200 бола дам олган бўлса, “Мейиржан” ҳордиқ масканида 1800 бола дам олиб, қайтган. Бу ўтган йилгидан 2 баравар кўп.

 

 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-08-18, 18:55 185
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.