26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир бориб кўрган афзал…

Чордаралик бир гуруҳ фахрийлар туман ҳокими Бўлатбек Қистауов ташкилотчилигида Астана шаҳрида ўтаётган ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасини томоша қилиб қайтишди. Туман фахрийлар кенгаши раиси Тўқсанбай Бердибеков бошчилигида эл оғалари икки минг чақирим йўлни қизиқарли ҳангомалару, куй-қўшиқлар билан қисқартиришга муваффақ бўлиб, пойтахтга чарчамай етиб боришди. 

Отахонлар даставвал «Нұр әлем» миллий павильонини оралаб, қозоғистонлик олимларнинг «яшил иқтисодиёт» ва муқобил энергетика соҳаларидаги энг илғор лойиҳалари билан яқиндан танишдилар. Африка, Ҳиндистон, Малайзия, Хитой, Россия, Покистон, Туркманистон, Германия ва бошқа давлатларнинг павильонларидаги миллий кўргазмаларни оралаб, уларнинг «яшил технология»ни қўллаш усуллари билан қизиқдилар.

Чордаралик фахрийлар Астана шаҳрининг диққатга сазовор жойларини, шу жумладан, «Байтерек» мажмуаси, Ҳазрати Султон масжидига ҳам ташриф буюришди.

Вилоятимизнинг чекка туманидан борган фахрийлар ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасидан олган таассуротларини ОАВ вакилларига фахр билан сўзлаб беришди. 

 

 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2017-08-18, 18:56 719
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.