26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шуҳратим, шоним – Астана

Тўлебий туманидаги «Султонработ» умумий ўрта мактабининг бир гуруҳ ўқитувчилари ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасини томоша қилиб қайтишди. Қуйида уларнинг таассуротларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Мадина Оташиқова:

– Жаҳон тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган, кенгаш даврида ҳақли равишда "қўриқ ерлар маркази" деб ном олган собиқ Целиноград, ҳозирда халқимизнинг ғурур-ифтихорига айланган, республикамизнинг пойтахти Астана шаҳрига бориб, унинг миллий давлатчилигимиз тарихи ва ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ҳамда аҳамияти беқиёслигини яна бир карра ҳис қилдим. Қатағон йилларида минглаб кишиларга ватан бўлган бу шаҳар турли миллат вакиллари учун олтин бешик, десак ҳам янглишмаймиз. Унинг иқтисодий-ижтимоий нуфузи, маданияти, фаровонлиги мустақиллик йилларида, айниқса юксалганини ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасига борган ҳар бир фуқаро англаб етади. 

Аввал дарёнинг ўнг соҳилини томоша қилдик. Икки қирғоқни боғловчи кўприк пойтахтимизнинг кўркига кўрк қўшиб турибди. Пойтахтимиз Астананинг обод ва кўркам шаҳар эканлигига яна бир карра амин бўлдим. 

ЭКСПО шаҳарчасида эса қозоғистонлик олимларнинг яшил технология соҳасида эришган ютуқларини кўриб, қалбимда фахр ва ғурур ҳисси уйғонди. Шунингдек, Озарбайжон давлати павильонида нанотехнология асосида яратилган пол қопламаси эътиборимни тортди. У ҳам пол, ҳам гилам ўрнида қўлланилиб, тозалаш ҳам осон экан. Ўзбекистон павильонидаги барча шароитлар яратилган кичкина электрон меҳмонхона томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Арабистоннинг миллий кийимлари ва ҳунармандчилик буюмларида ҳам давр нафасини сездик. Германиянинг электромобиллари ҳақида кўп эшитгандик, энди кўзимиз билан кўрдик. Россия давлати павильонида намойиш этилаётган, Антарктидадан олиб келинган, узунлиги 8 метр муз мисолида олимлар дунёвий ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муаммоси тадқиқоти натижалари билан таништирмоқдалар. 

 

Режабуви Қоратоева:

– Астананинг шу даражага етишиши ёш республикамиз учун осон бўлмагани маълум. Бу шаҳарнинг бугунги қиёфасида минглаб ҳамюртларимизнинг самарали меҳнати борлигини ҳис этасиз. 

Дарҳақиқат, пойтахтимизнинг ландшафт дизайни шундай шакллантирилганки, у йил давомида гуллаб турувчи шаҳарни эслатади. Баҳор келишидан то кеч куз кунларигача гуллайдиган турфа ўсимликлар кўзни қувонтиради. Ёз фаслида эса деярли ҳар чақиримда 60 дан зиёд турдаги гулларнинг пойтахтимиз кўркига кўрк улашаётганини кузатиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, пойтахтимизда Президентимиз таклиф қилган «яшил дастур» доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар бардавом бўлиб, бундан кейин ҳам ўз самарасини бераверади.

ЭКСПО доирасида пойтахтимизда ўтаётган қатор маънавий-маърифий, кўнгилочар тадбирларга гувоҳ бўлдик. Нуфузли кўргазманинг юртимиз пойтахтида ўтказилиши бугунги кунда давлатимизни юзлаб мамлакатлар тан олиб, Астана шаҳрининг донғи дунёга таралаётганига яна бир далилдир. Мустақиллик йилларида ўзгача чирой очиб, гўзаллашаётган бу шаҳар келгусида жаҳон илм-фан ва маданиятининг бешиги номини оладиган бўлса, бу, аввало, юртимиздаги барқарорликнинг шарофатидан, албатта. Тинч, осойишта юртга эса байрамлар ярашади, деб бежиз айтишмайди. Юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, истиқлол туфайли эришилган бу кунларнинг қадрига етишимиз керак. 

Элбошимизнинг орзуси ушалиб, Астананинг Евроосиё марказига айланишига шак-шубҳа йўқ.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-18, 18:57 669
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.