26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Словакиялик тадбиркорлар сармояси жанубий қозоғистон вилояти ва словакия республикаси орасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиради

Икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида европаликлар минтақамизнинг соғликни сақлаш ва сайёҳ­лик соҳасига сармоя кири­тишга тайёр. 

Бу ҳақда Словакия Респуб­ликасининг Қозоғис­тондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Юза бошчилигидаги делегация ва Жанубий Қозо­ғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаевнинг учрашувида гап юритилди.

Делегация таркибида Слова­киянинг Жанубий Қозоғистон вилоятидаги фахрий консули лавозимига номзод Георгий Докучаев, “Investconcult” компанияси директори Сматана Мирослав ва компания вакили Алмаз Абилмажинов бор.

Учрашувда томонлар Сло­вакия ва Жанубий Қозоғистон вилояти орасидаги алоқа ва муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашди. Меҳмонлар вилоятимизнинг соғликни сақлаш ва сайёҳлик соҳаларига сармоя қуйишларини маълум қилишди. Шунингдек, Шимкентда фахрий консулхона очиш масаласи муҳокама қилинди.

Минтақа раҳбари Жансейит Қансейитули меҳмонларнинг ишига муваффақият тилаб, барча масалада ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди, январда вилоятимизда Венгриянинг фахрий консулхонаси очилганини таъкидлади.

– Вилоятимиз – сармоявий иқлими қулай минтақалардан бири. Бизнесни қўллаб, ривож­лантиришнинг янги механизмлари шаклланмоқда. Иқтисодиётнинг асосий соҳаларидаги бизнес-лойиҳалар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда, – деди вилоят раҳбари.

Таъкидлаш жоизки, Словакия бугунги кунда етакчи индустриявий-аграр мамлакат ҳисобланади. Сайёҳлик ҳам ривожланган. Мамла­катнинг сўлим табиати, тоғлари, тоғ-чанғи базалари ва қадимий қалъалари туристларни жалб қилиб келмоқда. Автомо­билсозлик ҳам яхши ривожланган. 

Учрашув сўнггида томонлар юқорида таъкидланган соҳаларда тажриба алмашиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни жорий этиш ниятида эканликларини маълум қилишди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-18, 19:00 724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.