26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чиқинди муаммоси ҳал бўлади

Бирлашган Араб Амир­лик­ларининг “Schneider & Danzey FZC” компанияси вилоятимизда ахлатни қайта ишлайдиган завод қуриш ниятида. Буни компания раҳбарлари Йорга Шнайдер ва Крейг Дензи Жанубий Қо­­­зо­ғистон вилояти ҳокими Жансейит Туй­мебаев билан учрашувда маълум қилдилар.

 

Меҳмонлар минтақа раҳ­барига компа­ния тўғ­ри­­­­­­­­­­­­­­си­да тўлиқ ахборот бе­риб, амалга оширишни кўз­лаётган лойиҳалари билан таништирдилар. 25 йиллик тарихга эга компания турли соҳаларда фаолият юритади. Асосан, бизнес-режалар тай­­­­­­­­­­­ёр­лаб, сармоявий йирик маж­­­­­­­­­­муаларни барпо этишга ёр­дам­лашади. Компаниянинг бош­қарув идораси Бирлашган Араб Амирликларининг Рас-Ал-Хайма шаҳрида жойлашган.

– Мақсадимиз – Жанубий Қозоғистон вилоятида қат­тиқ маиший  чиқиндиларни қайта ишлайдиган завод қу­риш. Компаниямиз икки йў­на­лишда иш олиб боришни кўзламоқда. Биринчиси – ма­иший чиқиндиларни қайта ишлаш бўлса, иккинчиси – яшил иқтисодиёт соҳасини ри­­­­­­­вожлантириш. Биз тақдим этаётган лойиҳа экологияга салбий таъсир қилмайди, шу­нингдек, икки томонга ҳам самарали, – деди Йорга Шнай­дер.

Чет эллик меҳмонларнинг сармоявий лойиҳаси билан танишган вилоят раҳбари минтақанинг иқтисодий аҳ­воли ҳақида гапириб, сар­моядорларга давлат то­мо­­­нидан бериладиган имти­ёзларга тўхталди.

– Чиқиндини қайта ишлаш бўйича вилоятимизга аввал ҳам бир неча таклифлар билдирилган. Уларнинг ан­­­часи амалга ошмай, қоғоз­­да қолиб кетди. Унга нима са­баб бўлгани ҳам сир эмас. Эндиликда завод қури­лишини бош­лаб, тезда ишга тушириш зарур. Бунинг учун маҳаллий ҳокимлик махсус ишчи гуруҳини тузиб, бажариладиган ишлар жад­ва­лини тасдиқлаб олиши керак, – деди вилоят ҳокими.

Вилоятимизда йил сайин аҳоли сони ўсиб, чиқинди ҳам шунга мутаносиб равишда ортиб бормоқда. Минтақа раҳбари заводни Туркистон, Кентов шаҳарлари ёки Са­риоғоч, Мақтаарал туман­ларида қуришни тавсия этди. 

Минтақа раҳбарининг таклифини тўғри қабул қилган компания раҳбарлари тавсия этилган жойларни кўриб чи­қишларини айтди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-18, 19:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.