26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Туғилган ер» дастури амалда

Қишлоқнинг таровати ўзгача.  Қишлоқ – баҳаво, осмонўпар тоғлари кўкка ин­­тил­­­ган, кўм-кўк тераклари кўзингизни, дилингизни қувнатадиган, зилол булоқ сувлари танангизни яшна­­­тадиган  гўзал  маво. 

Баҳорда қишлоққа кираверишда турли чечак­лар, айниқса, ялпизнинг қадрдон иси, бўйи димоғингизга урилади. Мана шундай мусаффо, тоза ҳаводан нафас олган инсоннинг умри узайиб, соғлиги мустаҳкамланиши барчага маълум. Тоғдаги гиёҳлар, доривор ўтлар билан озиқланган эчки сути ҳам минг бир дардга шифо.

Қишлоқ осмонида ой ҳам, юлдузлар ҳам ўзгача порлайди. Инсон — табиатнинг бир бўлаги. Унинг жисми ҳам, руҳи ҳам аслида, чин маънода фақат она табиат қўйнида ором топади. Табиат бор гўзаллигини гўё  қишлоқларимизда жамлаган, десак, муболаға бўлмайди.  

Элбошимиз ўзининг «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласидаги  яқин йилларга белгиланган вазифалар қаторида «Туғилган ер» дастурини татбиқ этишни топширди. 

«Ватанпарварлик киндик қонинг томган заминингга, ўсган овулингга, шаҳар ва ўлкангга, яъни туғилган ерингга муҳаббатдан бошланади. Шунинг учун ҳам “Туғилган ер” дастурини татбиқ этишни таклиф қи­ла­ман. Унинг миқёси жадаллик билан кенгайиб, “Ту­­­ғилган эл”га уланади. Масалан, “Овулим – қўшиғим”ни айтганда, “Туғилган ерини сева олмаган туғилган элини сева оларми?” деб куйлар эдик. Диққат билан қарасак, булар – мазмуни жуда чуқур сўзлар», дейилади мақолада.

«Туғилган ернинг ҳар бир сойи ва қири, тоғи ва ўзани та­рихдан ҳикоя қилади. Ҳар бир ер номининг келиб чиқиши ҳақида талай ривоят ва ҳикоятлар мавжуд. Ҳар бир ўлканинг хал­қига совуқда пана, иссиқда соя бўлган, исмлари эл эсида қолган буюк фарзандлари бор. Буларнинг ҳаммасини ёш авлод билиб улғайиши зарур. 

Иккинчи, бошқа ўлкаларга кўчиб кетса ҳам туғилган за­минини унутмай, унга ғам­­­­хўрлик қилишни истаган тад­­­­­­­­­­­­­­­­­­биркорлар, амалдорлар, зиёлилар ва ёшларни уюш­­тириб, қўллаш керак. Бу – шаклланган ва чинакам ватанпарварлик туйғуси, у ҳар кимда бўлиши мумкин. Уни тақиқламай, аксинча, рағбатлантириш керак.

Учинчи, маҳаллий ҳокимият “Туғилган ер” дастурини уюшқоқлик ва изчиллик билан йўлга қўйиши лозим. Бу ишни назоратсиз қолдириб бўлмайди, пухта ўйлаштириб, халққа тўғри тушунтириш зарур. Туғил­­­­­­­­ган ерига ёрдамлашган инсонларни қўллаш ва ҳур­матлашнинг турли йўлларини топиш лозим. Бу борада ҳам қилинадиган ишлар кўп», деб ёзади Элбоши.

Демак, тарихимизнинг энг манзур томонларини ўрганиб, улардан сабоқлар олиб, бугунда юртимизни янада обод этиш, уни чаманзорга айлантириш ишларида фойдаланишимиз зарур. Орадан минг йиллар ҳам ўтар, миннатдор келажак авлод бу кунларни ҳам қувонч билан эслар ва қачонлардир улғайиб вояга етадиган улуғ тарихчилардан бирининг  Ватанимиз ҳақидаги «Бундан улуғроқ юрт йўқ», деган сўзларини тилга олиб, суюнишлари ҳам аниқ. 

Ўшанда ҳам қишлоқларимиз Қозоғистон кўксида энг ёруғ юлдуздек чарақлаб турсин, деймиз. Шунинг учун қишлоқларимиз тарихини бирга ўрганиб, фикрлашсак, нур устига нур бўларди.

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-21, 19:37 795
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.