26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Электрон дўмбира кашф этилди

Юртбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифа – маънавий янгиланиш доирасида жанубийқозоғистонлик ихтирочи дўмбиранинг электрон нусхасини кашф қилиб, мусиқа шайдоларининг эътиборига ҳавола қилди.

Энди дўмбирани уяли телефонлардан тортиб олиб, куй чалиш мумкин. Агар ўрганиш ниятингиз бўлса, уни бепул юклаш мумкин. “Apple” компанияси томонидан тасдиқланган бу дастурнинг муаллифи – жанубийқозоғистонлик IT мутахассиси Нурлан Қамбар. Ихтирочичи йигит мазкур дастурни яқиндагина АҚШдаги “Apple” компаниясида тасдиқлатиб, муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритди. 

Ҳозирги кунда Нурлан Бауржанули Алматидаги Сулейман Демирел номли университетнинг ахборот тизимлари факультетининг 2-босқич талабаси. Ёшлигидан билимга чанқоқ, зеҳни ўткир бўлиб ўсган йигитнинг келажакдаги орзуси – таниқли IT мутахассиси бўлиш. 

Дўмбиранинг электрон нусхасини кашф этиш фикри Астанадаги ЭКСПО кўргазмасига борганидан кейин туғилибди. Нурланнинг бу ғоясини амалга оширишида “қозоғистонлик Стив Джобс” номи билан танилган Арман Сулейменов йўл-йўриқ кўрсатибди.

– Ҳозирги кунда ёшлар турли янгиликлар устида ишлаб, янги технологияларни ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Шулар қаторида мен ҳам ўз омадимни синаб кўрмоқчи бўлдим ва илк кашфиётимни юзага чиқардим. Бу дастурнинг ўзига хослиги шундаки, дўмбирани ўрганишга ёки уяли телефон орқали куй-қўшиқ чалиш имконини беради. Мазкур дастурни https://itunes.apple.com/us/app/dombra/id1265753404?1=ru&1s=1&mt=8 маълумотнома орқали бепул ўрнатиб олишингиз мумкин, – дейди ихтирочи.

Ҳозирги вақтда у ёзги дам олишдан унумли фойдаланиш учун Назарбаев Университетининг IT мутахассисларидан қўшимча сабоқ олмоқда.

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-08-21, 19:40 262
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.