26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таассуротларим чексиз...

Мамлакатимизда туристик кластер ривожига эътибор катта. Жаҳон иқтисодиётининг ўта жадал ривожланаётган мазкур соҳаси келажакда Қозоғистоннинг тараққиётига ҳам улкан улуш қўшиши шубҳасиз. Албатта, ҳар бир катта иш кичик қадамлардан бошланади. Шу жумладан, минтақамиз туристик салоҳиятини жаҳонга танитиш ҳам бир томондан реклама амаллари, иккинчи томондан эса келган меҳмонларга кўнгилдагидек хизмат кўрсатиш билан юзага оширилади. Яқинда Сайрам, Арслонбоб ва Туркистон зиёратида бўлган Ўзбекистон фуқароси Зебуннисо Аҳмедова билан суҳбатимиз ҳам мана шу соҳанинг ўзига хос қирралари ҳақида бўлди. Қуйида меҳмоннинг таассуротларидан бир шингилини чоп этмоқдамиз:

– Туркий халқларнинг шайхул-машойихи бўлган Аҳмад Яссавий бобомизни зиёрат қилиш истаги – ҳар бир қондошимизнинг қалбида. Шунинг учун ҳам бобокалонимиз яшаган жойларни зиёрат этишни истаётганлар жуда кўп. 

* Қувонтирган жиҳатлардан бири – долларга нисбатан олганда, Қозоғистондаги озиқ-овқат, турли хизматларнинг арзонлиги. Айниқса, транспорт хизматларининг нархидан ҳам, сифатидан ҳам мамнун бўлдим.

* Шаҳар чорраҳаларида пиёдаларга илтифот юксак. Узлуксиз чизиқларни босиб ўтаётган ҳайдовчини деярли кўрмадик.

* Ёшларнинг катталарга ҳурматидан қувондим. Муомалалари юмшоқ, ҳаракатлари илдам. Жамоат транспортида жой бериш одат тусига киргани сезилади.

– Бепоён далаларни кўрдик, шундай замини бор Қозоғистоннинг нақадар бой-бадавлат эканлигини ўйладим. Қозоқ миллий таомлари жуда мазали. Мўл-кўл сузишаркан.

* Халқ вазмин. Осойишталик, баҳамжиҳатлик сезилиб турибди.

* Ўзбек ва қозоқ халқларининг руҳан нақадар яқинлигини ич-ичимдан ҳис этдим. Ҳар икки миллат мусиқалари, қўшиқлари ижро этилаётганининг шоҳиди бўлдим. Ҳар иккала миллат бир-бирини яхши билади, маданиятдаги янгиликларни кузатиб боради ва маҳоратни муносиб баҳолайди.

* Албатта, мукаммаллик эришиш қийин бўлган нарса. Озми-кўпми камчиликлар ҳам бор, албатта. Одамлар кеч уйғонишаркан. Туркистонга борганимизда ёзнинг қисқа кечаси бир зумда тугаб, соат 4дан ўтар-ўтмас бомдодни ўқиб олдик. Кейин эса тамадди қилиш учун соат 10гача кутишимизга тўғри келди. 

* Чиройли иншоотлар жуда кўп. Аммо негадир реклама паннолари, баннерлар жуда кам. 

* Китоб дўконларининг камлиги, уларда қозоқ ва ўзбек тилидаги китобларнинг сероб бўлмаганидан хижолат чекдим. 

* Арслонбобга келадиган зиёратчилар сони янада кўпайишини ҳисобга олиб, улар учун шарт-шароитлар яратишга кўпроқ эътибор керак, шекилли.

* Мен кўрган-билган инсонлардан бири – олим ва фазилатли инсон Мираҳмад Мирхолдоровнинг оиласига, яқинларига ҳамдардлик билдиришни истардим. Буюк сиймолардан эдилар.

Икромжон Ҳошимжонов, Бадриддин Нишонқулов, Абубакир Хонхўжаев, Муҳаббат Ниёзметова ва бошқаларга ташаккуримни изҳор этишни истардим.

* Икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорлик янада ривожланишини хоҳлардим. Маданий, маърифий, зиёрат йўллари янада кенгайса. Янги китобларим чоп этилмоқда, Қозоғистондаги бир тан ва бир жон бўлиб яшаётган юздан ортиқ этнос вакилларига ҳам уларни тақдим этиш ниятидаман.

 

 

 

Абдумалик САРМОНОВ суҳбатлашди., 2017-08-21, 19:45 685
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.