26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатнинг Туркистонга ташрифи

ҚР Парламенти Мажлисининг  депутати Фахриддин Қоратоев Қарноқ қишлоғига ташриф буюриб, қишлоқ аҳолиси билан учрашди. Дастлаб халқ ноиби Кентов шаҳри ҳокими Абдубақит Мақулбаев ва қишлоқ ҳокими Талъат Матмусаев ҳамроҳлигида «Эрмат ота»  иссиқхонаси ва «Жауқазын» болалар боғчасига бориб, бажарилаётган ишлар билан танишди.

Қарноқ аҳолиси билан учрашувда Фахриддин Қоратоев Элбошимизнинг халққа йўллаган мактубларида ўз аксини топган ўта муҳим икки жа­раён: сиёсий ислоҳот ва ижтимоий тафаккурнинг янгиланиши борасидаги мақсад ва вазифалар ҳақида га­пирди. Шунингдек Давлатимиз раҳ­­­­­­­бари ташаббуси билан амалга оши­р­илаётган ишлар ва қабул қили­наётган қонунлар мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди. Парламент Мажлиси депу­­­тати учрашув даво­мида қишлоқ аҳолисининг фикр-муло­­­­­­­­­­­ҳа­­­­­­­­заларини  тинглаб, саволларга атрофлича жавоб берди.

Парламет Мажлиси депутати  нав­батдаги сафарида Чўрноқ қишлоқ округи ҳокимлиги ёнидаги «Фах­рийлар боғи»да Улуғ Ватан уруши фахрийлари Абдусамат Тўйметов ҳамда Абдужалол Нарметовларга ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросимида қатнашди.

Туркистон шаҳридаги Қизилўрда йўли бўйида жойлашган «Хон тангри» – «CORDIAL» савдо марказини кўздан кечириб, Абдулла Исматуллаев ва унинг издош ҳамкори Шуҳрат Набиевларнинг ишларига омад тилади.

Ф. Қоратоев Алмати шаҳар ўз­бек этномаданият маркази раи­си А. Ис­­­­­­­­­­­­­­­матуллаев ва вилоят мас­ла­­­­­ҳати депутати З. Чолдоновлар би­лан  Уккоша ота зиёратидан сўнг Қарноқ қишлоғида қурилаётган жомеъ масжидига  бориб, ҳомийлик ёрдамини кўрсат­дилар. Эл-юрт манфаати йў­ли­да хизмат қилаётган Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати Фахриддин Қоратоевга раҳматимизни айтиб, келгуси ишларида омад ва зафарлар  тилаймиз.

 

 

Ҳусан САДИРОВ, Қарноқ қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси., 2017-08-21, 19:46 1013
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.