26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Пойафзалларимиз Россияга экспорт қилинади

Шимкентда чиқарилаётган оёқ кийимларга бугунги кунда талаб кучайиб, импортни алмаштириб келмоқда. “Қозоғистонда ишлаб чиқарилган” деган тамға билан мамлакат бозорида сотилаётган пойафзаллар чарм ва лакланган теридан ишланади. “Заря” савдо белгиси билан маҳсулот чиқараётган цех эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган қишки, ёзги ва спортчилар учун 27 хил оёқ кийим чиқаради. 

Бу ерда замонавий 180 русумдаги маҳсулотлар тикилади.

Улар хорижникидан қолишмаслигини айтган тадбиркор оёқ кийимни бир марта сотиб олган киши доимий мижозга айланишини ифтихор билан маълум қилди. Сабаби, сифати юқори, ёқимсиз ҳид чиқармайди.

Мамлакат маҳсулотини ишлаб чиқараётган тадбиркор хомашёнинг катта қисмини Шимкентдаги қоракўл заводидан, шунингдек, Алмати ва Семей шаҳарларидан олаётган экан.

Цех раҳбари айни пайтда Россия тадбиркорлари билан музокаралар олиб бормоқда. Битимга эришилса, улар ой сайин 1000 жуфт пойафзал сотиб олмоқчи.

Цех маҳсулотига Астана ва Ақтўбе шаҳарлари тадбиркорлари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Улар ўз шаҳарларида “Заря” оёқ кийим дўконларини очишмоқчи. 

Айни пайтда кунига 30-40 жуфт пой­афзал чиқараётган цех маҳсулотларини ЖҚВ, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари ҳамда Алмати шаҳри бозорларига жўнатмоқда.

Ҳа, айтганча, маҳсулотнинг баҳоси ҳам ҳамёнбоп. Масалан, эркаклар пой­афзали 5-10000 тенге оралиғида бўлса, аёллар оёқ кийими 5-15000 тенге атрофида. Болалар пойафзалини эса 4000-8000 тенгедан харид қилишингиз мумкин.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-21, 19:50 228
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.