26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭКСПОда фаол қатнашамиз

Қозоғистонни дунёга танитадиган ЭКСПО–2017 халқаро кўргазмасида Жанубий Қозоғистон вилоятидан яшил иқтисодиёт йўналишидаги 5та йирик лойиҳа қатнашади. Бу янгиликни Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят тадбиркорлик, индустриявий-инновациявий ривожланиш ва туризм бошқармасининг туризмни ривожлантириш бўлими мудири П. Қўнисбаева маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур лойиҳалар “Нұр әлем” миллий растасини тўлдириш мақсадида Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда саралаб олиниб, “Астана ЭКСПО – 2017” МК” ҲЖга тавсия этилган.

Яқинда яшил иқтисодиёт йўналишидаги лойиҳаларни таништириш мақсадида журналистлар учун матбуот сафарлари уюштирилишини айтган нотиқ, уларни тилга олди. “Су ресурстары – Маркетинг” МЧБ “Тоза сув – ҳаёт булоғи!”, “Шардара СЭС” ҲЖ “Асосий сув агрегатлари ва қўшимча ускуналарни мажмуавий турда янгилаш”, “Шымкентцемент” ҲЖ “Модернизациялаш орқали атроф-муҳитни яхшилаш” мавзусида иштирок этса, Сўзоқ туманида бунёд этиладиган 50 МВт қувватли қуёш электростанцияси бўйича “Green Energy 3000” МЧБ қатнашади. Шунингдек, нотиқ халқаро кўргазмага тайёргарлик бўйича вилоятимизда чора-тадбирлар режаси тасдиқлангани ва шу йўналишда тегишли ишлар олиб борилаётганини айтди.

– Режага мувофиқ, вилоят миқ­ёсида ЭКСПО – 2017 кўргазмасини реклама қилиш, вилоят аҳолисининг унда иштирок этиши, транспорт, ётоқхона билан таъминлаш, кўнгиллиларни тайёрлаш, кўргазма меҳмонларига мўлжалланган сайёҳлик сафарларини ҳозирлаш, шу даврда Астана шаҳрига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва “Нұр әлем” – Қозоғистон миллий растасини тўлдириш мақсадида ишлар олиб борилмоқда, – деди П. Қўнисбаева. 

, 2017-04-25, 15:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.