26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда янги автобус йўналишлари очилди

Минтақавий коммуникациялар хизматида ЖҚВ йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармаси раҳбарининг ўринбосарлари Мақсат Мирзабаев ва Ролан Ибрагимовлар журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Даставвал, жорий йил бошида бошқарманинг йўл транспорти соҳасида бажарилган ишларига тўхталиб ўтган М. Мирзабаев 766 аҳоли манзилидан 691тасида (90,2 фоизи) жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилганини айтди.

– Жорий йилнинг июнь ойида 4та барқарор йўналиш очилди. “Шимкент-Бўралдай”, “Қўчқор Ота-Алмали-Шымкент”, “Түркістан-Жібек Жолы” ва вилоятлараро “Шимкент-Ақтўбе” йўналишлари мунтазам ишламоқда. Йил сўнгигача Тўлебий, Ўрдабоши ва Байдибек туманларидаги 12та аҳоли манзили жамоат транспорти билан таъминланади. Ҳадемай Шимкент шаҳрининг чекка кичик туманлари ва йўловчилар гавжум бўлмаган кўчалар ҳам жамоат транспортлари билан таъминланади, – деди М. Мирзабаев.

Бундан ташқари, автобусларни янгилаш, уларни GPS ускуналари билан таъминлаш, ноқонуний йўловчилар ташишга чек қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам айтилди.

Сўнг Р. Ибрагимов автомобиль йўлларини таъмирлаш соҳасида бажарилган ишларга тўхталди. Жорий йилда автомобиль йўлларини ривожлантиришга 29445,7 млн. тенге ажратилиб, 584 иншоот, жами 1570 км. йўл қайта таъмирланди. Ажратилган маблағнинг 43 фоизи вилоят маркази – Шимкент шаҳрида ишлатилди. Шунингдек, Қазиғурт, Мақтаарал, Сайрам, Сариоғоч туманларида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Албатта, бажариладиган ишлар кўп. Жанубий Қозоғистон вилоятида автомобиль йўллари ва аҳоли манзиллари ичидаги кўчаларнинг умумий узунлиги 20928,9 км. Яроқлилик даражасига келсак, республика аҳамиятига эга йўлларнинг деярли барчаси (837 км.дан 95 фоизи) қониқарли аҳволда. Вилоят аҳамиятига эга 4261,2 км. узунликдаги йўлларнинг 58,7 фоизи қониқарли. Туман аҳамиятига эга йўллар 1642,7 км. шундан 64,4 фоизи қониқарли. Аҳоли манзиллари ичидаги кўчалар 11377,1 км.га (59,9% қониқарли) тенг. Шимкент шаҳрида эса 2810,9 км. йўл бор. Вилоят марказидаги кўчаларнинг ҳам бешдан икки қисми таъмирга муҳтож. 

Келгуси йилларда йўлларни таъмирлаш учун улкан маблағ ажратилиши режаланмоқда, бу эса вазиятнинг тубдан ўзгаришига замин яратади. 

 

 

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-08-23, 18:59 188
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.