26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Депутат тўлебийликлар ҳузурида

Тўлебий туманига хизмат сафари билан ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Қудайберган Ержан қишлоқлардаги ижтимоий аҳамиятга эга йирик корхоналарнинг фаолияти билан танишди. 

1 Мамир қишлоқ округи ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Сержан Дуйсебаев туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига тўхталиб, сўзни меҳмонга берди. Халқ ноиби Элбошининг "Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш" дастурий мақоласида белгиланган вазифалар доирасида республикада амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, Президентимизнинг "Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик" Мактубига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Мактубни диққат билан ўқиган одам ундаги иқтисодиётни ҳамда ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимларини доимий янгилаб бориш, Парламентни кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган демократик янгиланишлар ҳамда либерал ислоҳотларни амалга оширувчи кучга айлантириш каби масалалар ҳам Президентимиз назорати остида эканлигини пайқаши мумкин, – деди у. – Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлиги, барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бу вазифаларни бажаришда Парламент дипломатиясининг ролини ошириш масалалари ҳам Президент Мактубининг асосий йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, депутат Элбошининг "Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш" дастурий мақоласида ривожланган 30 давлат қаторига кириш бўйича аниқ вазифалар белгилаганини тилга олди. 

– "Таъкидланган икки янгиланиш жараёнининг ҳам аниқ мақсад-вазифалари, устуворликлари ва унга етказадиган йўллари бор. Мен кўзланган ишларимизнинг ҳаммаси ўз вақтида ва имкон қадар самарали амалга оширилишига ишонаман. Бироқ ўйлаганларимизнинг бажарилиши учун бунинг ўзи камлик қилади. Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиёсий ва иқтисодий янгиланишларни тўлдирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айланади", деб масаланинг бу тарзда аниқ ва кескин қўйилиши барчани чуқур ўйга толдирди, ҳар бир депутат келгуси фаолияти юзасидан ўзининг аниқ кўзқарашига эга бўлишини, янгича шароитда ишлаш учун зиммасига қўйилган улкан масъулиятни теран англаши лозимлигини кўрсатди, – деди Қ. Ержан. 

Депутат учрашув иштирокчиларининг саволларига жавоб бериб, муҳим масалаларни мутасадди ташкилотларга юбориб, ҳал бўлгунга қадар назорат қилишга ваъда берди. 

– Сайловчининг ишончини оқлаш — бу бир ютуқ, аммо унга ҳамиша лойиқ бўлиш ўн карра қийин масъулиятдир, – деди Қ. Ержан учрашув ниҳоясида. – Бу эса биздан фаол бўлишни, халқнинг хоҳиш-иродаси, эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳаракат қилишни талаб этади. 

 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-23, 19:10 171
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.