26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бюджет ижросида камчилик бўлмайди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлигида ўтган селектор мажлисида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев маблағнинг ўзлаштирилмаслиги сабабларини чуқур таҳлил этиш, зарурат туғилганида уни қисқартириб, бошқа дастурларга йўналтириш зарурлигини тилга олди. 

Йиғилиш кун тартибида асосан икки масала кўрилди. Бюджет маблағининг қандай ўзлаштирилаётгани хусусида вилоят молия бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Рахимберди Мўлкеманов маъруза қилди. 

Жорий йилнинг етти ойида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа тушумлар режаси 108,7 фоизга адо этилган. Ажратилган маблағ: 334,8 млрд тенгенинг 326,7 млрд тенгеси (97,6 фоиз) ўзлаштирилган. Бюджет харажатлари бўйича  эса биринчи ярим йилликда ажратилган маблағ 99,9 фоиз  ўзлаштирилган. 

Маърузани тинглагач, вилоят ҳокими туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда тегишли соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. Шунингдек,  вазифасини  қониқарли бажаролмаётган мутахассисларни жавобгарликка тортиш лозимлигини тилга олди. 

– Биринчи навбатда муддати кечикаётган қурилиш иншоотларидаги аҳволни назорат остига олиш зарур, – деди вилоят раҳбари. – Қурилиш сифати эътибордан четда қолмаслиги керак, зарурат бўлса, ишни 2-3 сменада ташкил этиш лозим. Ҳар 15 кунда бюджетнинг  ижроси юзасидан махсус йиғилишлар ўтказишни топшираман.

Иккинчи масала: вилоятда ветеринария хавфсизлигини таъминлаш юзасидан вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Нуржигит Мирзахметов маъруза қилди. 2017 йил бошидан буён Байдибек, Мақтаарал, Ўтрор, Тулкибош, Сайрам, Қазиғурт ва Чордара туманларида Конго-қрим қонли безгагининг олдини олиш бўйича дезинфекция ишлари ўтказилди. Кана чақиш ҳоллари 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 3 602тага камайган. 

Иккинчи масала юзасидан минтақа раҳбари маҳаллий бюджет ҳисобидан зарур ускуналар, шу жумладан, дори-дармонларни сақлаш учун музлатгичлар сотиб олиш ва  вилоят ҳудудидаги барча савдо нуқталарида сотилаётган гўшт маҳсулотлари сифатининг қатъий назорат қилинишини топширди.  

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-08-23, 19:11 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.