26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубдан Шимолга 113 оила кўчди

Жанубий Қозоғистон вилоятидан 36 оила Шимолга отланди. Улардан ҳозирча икки оила Ақтўғай туманига бориб жойлашса, қолганлари у ердаги шарт-шароит билан танишиб, имкониятларни кўриб қайтиш ниятида. 

Сариоғоч тумани Абай овулининг фуқароси Сейдали Аширбаев бундан бир ой аввал ушбу туманга бориб, бу ердаги вазиятни ўз кўзи билан кўриб қайтганди. Унинг айтишича, туман қишлоқ хўжалигини ривожланитирмоқчи. Ҳозирда у қулай об-ҳаво ва унумли ер ҳамда техникадан фойдаланиб экин экишни мўлжалламоқда. 

Шимолга кўчаётган фуқароларни вилоят иш билан таъминлашни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармасининг раҳбари Мухит Ўтаршиев етакчилигидаги гуруҳ кузатиб қўйди. Бошқарма раҳбарининг айтишича, бу йил 113 оила шимолга кўчган. Вилоят фуқаролари, яъни мамлакатимизнинг иш жойлари кўп ҳудудларига кўчиб борган оилалар  Шимолнинг Айиртау, Ақжар, Жумабаев, Есил ҳамда Уалиханов туманларига бориб жойлашади.

Танланган Павлодар, Қўстанай, Шимолий ҳамда Ғарбий Қозоғистон вилоятларига кўчиб борганларнинг ичида жанубликлар кўп, дейишди бошқарма мутахассислари. Уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантирмоқда.

Айтганча, вилоятдан Шимолий минтақага кўчишга ният билдирганлар сони кўпайиб келмоқда. Соҳага жавобгарлар кўчиб борган фуқароларни аввало бошпана билан таъминлаб, ишга жойлаштиради. Бу йил кўчиб борган оиланинг ҳар бир аъзосига ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида, тахминан 80 минг тенге бир марталик ёрдам берилади. 

Шунингдек, бир йилгача яшайдиган уйининг ижара ҳақи ва коммунал тўловлари тўлаб берилади. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-23, 19:14 664
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.