26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иродали ғалаба ва карвонбошилик

Иродали ғалаба ва карвонбошилик “Ордабасы” жамоаси Премьер-лига ўйинларининг 4-турида “Оқжетпес” клубини қабул қилди. Ўтган 3 турда мағлубиятга учрамаган Шимкентнинг бош жамоасидан жорий мавсумда улкан муваффақиятлар кутаётган мухлисларнинг 1-таймдан кўнгли тўлмади. Футболчиларимизнинг 1-таймда рақиб дарвозасига тепган икки тўпи дарвоза тўсинига текканини айтмасак, ўйин услуби бўйича меҳмонлар устунликларини намойиш этишди. 1-таймга қўшиб берилган қўшимча дақиқаларда Максим Федин киритган тўп марказий стадионга тўпланган мухлисларнинг хафсаласини пир қилди. Футболчиларнинг ҳаракатидан кўнгли тўлмаган баъзи мухлислар 2-таймни кўрмасликка қарор қилганига ҳам гувоҳ бўлдик... Лекин, танаффусдан сўнг, футболчиларимиз ирода намойиш этиб, рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритишди. 57-дақиқада “Астана” сафида маҳоратини янада ошириб қайтган Танат Нусербаев, 69-дақиқада эса Никита Бочаров рақиб дарвозасини нишонга олишди. 4-турдан сўнг “Ордабасы” 10 очко билан карвонбоши бўлиб олди. Жамоамиз голлар фарқига кўра “Қайсар”ни ортда қолдирди. Навбатдаги ўйин бугун “Тобол” клуби билан Қўстанайда ўтади. Хуршид ҚЎЧҚОРОВ.

, 2017-04-04, 16:21 195
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.