26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ўзгаришни ўзингиздан бошланг!

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мавзуидаги мақоласи, энг аввало, миллий руҳни юксалтиришга бағишлангандай ҳамда юртим деган ҳар бир фуқаро онгига оғирлиги ботмондай ўй солгандай назаримда. Президент мана шу асарида бизнинг бунга қадар сийқаси чиққан қоидалардан воз кечиб, барча соҳаларга ўзгаришлар киритишимиз кераклигини тушунтиради. Ҳозирги алғов-далғов замонда бутун дунё ўзгаришда. Жаҳон билан бирга биз ҳам бутун онгимизни ўзгартиришга, маънавий жиҳатдан янгиланишга мажбурмиз. Яъни миллий ўзига хосликни ва миллий кодимизни сақлаган ҳолда, янги шаклда ривожланмоқчимиз. Миллат Етакчиси кўзлаган энг асосий мақсад, мана шу!

Нурсултан Назарбаев бутун Қозоғистон халқи жипслашиб, миллат сифатида қандай қадамлар ташлаши кераклигини таъкидлаган. Ўзга ривожланган мамлакатлар карвонига эргашиш учун лотин алифбосига кўчишни жадаллик билан йўлга қўйиш, шунингдек, дунёдаги энг кучли 100 дарсликни турли тиллардан қозоқ тилига таржима қилиб, ёшларга ер юзидаги сара намуналар негизида билим олиш учун шарт-шароит яратиб бериш, ҳар биримизнинг туғилиб-ўсган еримизни ободонлаштиришимиз учун “Туғилган ер” дастурини қабуллаш каби топшириқларнинг аҳамияти зўр. Буларнинг ҳаммаси яқин йилларда аниқ амалга ошадиган ишлар. 

– "Яқин ўн йилда ҳаёт тарзимиз: иш, турмуш, дам олиш, бошпана, инсоний муносабат усуллари, қисқаси, барчаси тубдан ўзгаради. Биз бунга ҳам тайёр бўлишимиз керак”, – дейди Элбоши. Ҳатто, шу 10 йил ичида ҳозирги касбларнинг ярми йўқолиб кетишидан огоҳлантиради. Шу сабабли, келажагимизга ўта масъулият билан қарашга, аҳдимизга собит бўлишга чақирмаяптими?! Меҳнат қилган, ғалабага интилган одамнинг кунларнинг бирида мевасини ейиши аниқ. Олға талпин, излан, қобилиятингни ошир, ўзгачалигингни кўрсат, элга фойдаси тегадиган бошқа дунё кашф эт! Бу – замон талаби. Меҳнат қилганнинг нони бутун бўлишини Элбоши “Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳасида айтиб ўтди. Мустақиллик йилларида давлатнинг ривожланишига ҳисса қўшган фуқароларни саралаб, намуна, тарғиб қилишга – бу ҳам ўзгаларни келажакка интилишга даъват этади. Шундай экан, рақобатга қобилиятли бўлишни, замон оқимига қараб ўзгаришни ҳар биримиз ўзимиздан бошлайлик.

 

Жанар БЕКТАЕВА, Тулкибош тумани ҳокимининг ўринбосари., 2017-04-25, 15:34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.