26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокими минтақа делегацияси билан ЭКСПО-2017 кўргазмасини оралади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев минтақа делегатлари  билан Астана шаҳрида ўтаётган ЭКСПО-2017 Халқаро кўргазмасини оралаб кўрди.

 

Даставвал, Жанубий минтақа де­ле­гацияси “Нұр Әлем” павильонига бориб, Сфера ичида жойлашган мил­лий павильондаги қозоғистонлик олим­ларнинг энг илғор лойиҳалари ва Қо­зо­­­ғистоннинг 2050 йилги пойтахти – “Бўлажак Астана” композицияси билан танишди. 

 Бу – диаметри 80 метр, баландлиги 100 метрни ташкил қиладиган шар шаклида қурилган жаҳондаги ягона иморат. Шунингдек,  делегация аъзолари павильоннинг ҳар қаватида тавсия этилган шамол, қуёш, биомасса, сув ҳамда коинот энергиясининг намуналари билан атрофлича танишиб, минтақада амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳа­ларнинг самарадорлигини  ўзаро муҳо­кама қилди... 

Бундан ташқари, улар хорижликлар тавсия қилган замонавий технологиялар ва янги ютуқларни томоша қилиб, му­қобил қувват ишлаб чиқарувчи  мосла­маларни  кўздан кечирдилар. 

Минтақа раҳбари Халқаро кўргаз­манинг муҳимлигини қайд этиб, Қозо­ғистоннинг салоҳиятини намоён этишда  ЭКСПО-2017 кўргазмаси жуда зўр имконият эканини   таъкидлади.

– Юксак даражада ташкил этилган ЭКСПО кўргазмасига маҳаллий ҳамда хорижлик меҳмонларнинг кўплаб ке­лиши бизни қувонтирди. Кўриб тур­ганингиздай, кўргазмани тўлиқ оралаб чиқишга бир кун етмайди. Жаҳоннинг илғор давлатлари фаннинг сўнгги янгиликларини тавсия этаётган уш­бу халқаро тадбирни томоша қи­лиш кераклиги ҳақида ҳар бир қозо­ғистонликка маслаҳат берар эдим. Ўз навбатида у миллий руҳимизни кўтариб, илм-фан тараққиётига жўш­қинлик беради, келажак авлоднинг  таълимга ишти­ёқини  кучайтиради, – деди минтақа раҳбари.  

10 сентябргача  давом этадиган “Ке­ла­жак энергияси” мавзуидаги ЭКСПО-2017 кўргазмасида жаҳоннинг 115 давлати ва 21 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. 

Шу билан бир қаторда, ишчи гу­руҳ ЭКСПО-2017 халқаро ихтисос­лаш­тирилган кўргазмаси чоғида Жа­нубий Қозоғистон вилоятининг Ас­тана шаҳридаги кунларини ўтказиш тадбирларни пухталади.

Мамлакатимизнинг бош шаҳрида 29 август ва 3 сентябрь кунлари аста­наликлар ҳамда меҳмонлар эътиборига 42та турли маданий ва ижтимоий тадбирлар ҳавола этилади. Шунингдек, Қозоғистондаги 30та мамлакат элчи­лари қатнашадиган бизнес-фо­румда минтақанинг  сармоявий имкониятлари таништирилиб, қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотлари  ярмаркаси ва “Жануб маҳ­­­­­­­­­­­­­­су­лотлари” товар ишлаб чиқа­рув­чиларининг кўргазмаси ўтказилади.

 

 

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2017-08-23, 19:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.