26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Унинг араваси бор…

Элбоши Нурсултан На­зарбаев “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш”  мақоласида миллий кодни  сақлай билиш орқали миллий онгни янгилаш ҳақида фикр билдирган эди.

 

– Янгиланиш аталмиш,  илгари­гидай, тарихий тажриба  ва миллий анъаналарга панжа орасида  қара­маслиги керак. Аксинча, замон синовидан суринмай ўтган илғор анъаналарни муваффақиятли янги­ланишнинг муҳим шартларига айлантира билиш лозим. Агар янгиланиш элнинг миллий-маънавий илдизидан озиқ ололмаса, у хато йўлга бошлайди, – деган эди Давлат раҳбари.   

Бунга жавобан, жанубий­қозо­ғистонлик ихтирочи Еркинбек Бўкебаев анъанани сақлаб қо­лиш­нинг янги усули сифатида қо­зоқ­нинг эски тузилимдаги ара­васининг устига ўтовни қўнди­риб, ҳаракатланувчи дўконча – “Qazaq Аrbasi”ни ихтиро қилди. Уни арзимайдиган нарсадир-да деб ўйламанг. Уни ясаш учун сўнгги усулдаги замонавий мате­риаллардан фойдаланилди ҳамда уларнинг аксарияти хориждан махсус буюртма билан келтирилди. Бу арава қозоқнинг қимиз-қимрони каби миллий ичимликларни сотишга мўлжалланган. 

Олим мана бу ажойиб их­ти­рони 2011 йилдан бошлаб ясаш­га киришган экан. Биринчи нус­хаси мева-резавор сотишга мўл­жалланган арава экан. Оддий ғилдирак билан юрадиган, устида  Санкт-Петербургда тў­қилган саватчаси бор, бироқ замонавий арава. 2014 йили Сариоғоч туманига хизмат сафари билан келган Элбоши ушбу аравага  қизиқиш билдирган. Ихтирочининг  кашфиётини  юқори баҳолаган Президентимиз унга  “Qazaq Аrbasi” деган ном берган.

Уни ясашни Еркинбек жорий  йилда бошлаган. Шундай қилиб, 8 ойда ўйлаб топган 5-6 араванинг   ушбу турини танлаган. Бу аравани  ясаш учун ихтирочи 5 млн. тенге маблағ сарфлаган. Сабаби, юқо­рида таъкидлаганимиздек, арава­нинг ускуналари замонавий мате­риаллардан ясалган. Шу боисдан ҳам унинг нархи юқори. Бундан ташқари  кўпчилиги  хориждан олиб келинган. 

Масалан, 100 ватт электр энер­гиясини берадиган қуёш бата­реяси – АҚШ маҳсулоти. Унинг ўзгачалиги – вазнининг енгиллигида. Бор-йўғи 2,5 килограмм келади. Ҳудди шундай батареянинг Хитойда ишлангани бунга қараганда ўн ҳисса оғир. Шунингдек, ўтовнинг сирти тоза пахта ипидан тўқилган махсус тўр мато билан қопланган. У араванинг ўзини ва мижозларни қуёш  нуридан ҳимоя қилиш учун керак. Уни ҳам ихтирочи АҚШдан олиб келган. Бу матонинг ўзгачалиги, қуёшдан келадиган иссиқликнинг 95 фоизини ортга қайтаради. Шу­нингдек, араванинг ичида  350 литр миллий ичимликларни сақ­лашга мўлжалланган музлатгич жойлаштирилган. У ҳам ихти­рочининг чизмаси  бўйича Алматида тайёрланган. 

Сабаби, заводларда чиқа­риладиган тайёр музлатгичлар 20-30 сантиметрга баланд, у эса мижозларга, айниқса, болаларга хизмат кўрсатишда ноқулай. Қис­қаси, чанқов босди ичимликлар музлатгичда сақланади, бўшаган идишларни ювадиган ускуна ҳам бор.  30 литр тоза  сув эса мижозлар қўл ювиши учун сақланади. Бу санитария-гигиенага риоя қилишда ва  тозаликни таъминлашда қўл келади. 

Шу билан бир қаторда, арава устидаги дўконча қозоқнинг анъа­насига мувофиқ ўзгача дизайн билан ясалганлигидан, кўзга антиқа кўринади. Бу эса хориж сайёҳларини қизиқтириши аниқ. Шундай қилиб,  ҳам даромад  топамиз, ҳам миллий ичимликларимизни ўзгаларга тарғиб этамиз.

–Бизнинг кашфиётларимизни  мамлакатимиз дизайнерлар уюш­­­маси, қозоқ озиқ-овқат ака­демияси тўлиқ  қўлламоқда. Ҳатто, академик Тўрегелди Шармановнинг ўзи ўтовнинг чанғароғига қараб, ичган ичимлиги киши танасига тез сингиши тўғрисида илмий  далиллар келтирмоқда. 

Қозоқ халқи қадим замонлардан буён кўчиб-қўниб юришида ара­вадан фойдаланган. Бу ҳақда  ўр­та асрлик буюк алломаларнинг асарларидан англаш мумкин. Масалан, қозоқларда ўтовли арава  бўлганлиги тўғрисида ҳужжатлар, шунинг ичида бундай араванинг қадимий чизмалари Париждаги қадимий архивларнинг биридан топилди. Шу боисдан замонавий аравани анъаналаримизни бу­гунги кунга мослаб, иккинчи умр бағишлайдиган аниқ маънавий янгиланишга  киритишимиз мум­кин. Бунинг инъикоси сифатида келажакда яна 20 арава ясашга имкониятимиз бор. Агар давлатдан тегишли қўллов бўлса, унда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ва  кенгайтиришга шарт-шароитлар етарли. 

Шунингдек, кўплаган  эҳтиёт  қисмларни ўзимизда чиқариш ор­қали ҳам унинг таннархини  па­сайтириш муҳим. Ихтирони Жа­нубий Қозоғистон вилояти номидан Астанадаги ЭКСПО-2017 кўргазмасига олиб боришни режа­ламоқдамиз, – дейди  Е. Бўкебаев.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-23, 19:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.