26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Соғлом миллат – ёрқин келажак!

Тиббиёт соҳаси мамлакатимизда жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ишлаб чиқаришдан тортиб, аҳолига самарали хизмат кўрсатишгача барча йўналишларда замонавийлашув жараёни сезилмоқда. 

***

Ўтган чорак асрлик мустақил тараққиёт даврида элимизда қатор фармацевтика корхоналари пайдо бўлди. 

Уларнинг маҳсулоти хориждан келтирилаётган дунёга таниқли дори-дармон компаниялари маҳсулотлари қошида рақобатбардошлигини исботлаб, эл корига яраётгани сир эмас. Вилоят марказидаги MARAI фармацевтика корхонаси ҳам ана шулардан бири. Унинг аҳил ва билимдон жамоаси ишлаб чиқарган маҳсулот ўз бозорида салмоқли ўрин эгаллаган.

***

Соғликни сақлаш муассасасаларига ҳам эътибор кучли. Оқ халатли нажоткорларнинг мақбул шарт-шароитда меҳнат қилиши учун йил сайин тобора кўпроқ маблағ ажратилаётгани маълум. Врачларни, албатта, ҳар нарсага қодир, дейиш тўғри эмас, аммо сўнгги йилларда уларнинг кўплаб юртдошларимизни ажал чангалидан қутқариб қолаётганини тан олиш лозим.

***

Оғир аҳволдаги беморларни қутқаришда эса ўз қонини баъзида мутлақо танимаган, билмаган одамларга бераётган донорларнинг хизмати катта. Улар туфайли кимнингдир ота-онаси, кимнингдир фарзанди-дилбандига човут солган ажал чекинади. 

Тиббий хизматни вақтида етказиб беришда эса Шимкент шаҳридаги “Медприбор” корхонаси жамоаси жиҳозлаётган “Тез ёрдам” машиналарининг аҳамияти катта. Зеро, тақ­дирларни дақиқалар ҳал қиладиган вақтда уларнинг бу­зилмасдан беморни шифохонага етказа олиши жуда муҳим.

 

 

Собиржон ИСАМАТОВ суратлари.

 

Абдумалик САРМОНОВ, 2017-08-24, 10:39 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.