26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мажбурий тиббий суғурта: саволлар ва жавоблар

Тиббиётнинг янги тизимига оид савол-жавобларни чоп этишда давом этамиз:

– Жамғарма маблағлари тур­ли молиявий бўҳронлардан ҳимоя­ланганми? Масалан, инфляция туфайли ундаги маблағнинг қадри пасайиб кетиши мумкинми?

– Биринчидан, мажбурий тиббий суғурта маблағлари узоқ муддатга сақлаб қўйилмайди, тиббий ташкилотларга мунтазам юборилиб туради.

Иккинчидан, инфляциянинг ўсиши даромадларнинг ўсишига олиб келади, жамғарма маблағлари эса даромадга нисбатан фоиз ҳисобида олинадиган бадаллар ҳисобига тўлдирилади. 

–  Мен мажбурий тиббий суғурта доирасида қилинган харажатларни кузатиб бора оламанми? 

– Соғликни сақлаш тизими элек­трон тизими асосида ҳар бир суғур­таланган фуқаронинг ўз шахсий кабинети очи­лади. Логин ва пароль орқали кириб, кўрсатилган тиббий хизматлар, шунингдек, даволашнинг бориши, диагноз, врач қабуллари ва бошқа масалалар юзасидан маълумот олишингиз мумкин.

– Жамғарма харажатлари бўйича ахборот аҳоли учун қанчалик шаффоф бўлади? 

– Янги моделда маблағ тўплаш ва тақсимлашнинг шаффоф тизими, яъни бу жараённи таъминлаш учун қуйидагилар кўзда тутилган:

Тушаётган маблағ ва бадаллар мун­тазам мониторинг қилинади;

Тиббий хизматлар мунтазам мони­торинг қилинади;

Тегишли ваколатли органларга (Соғ­­ликни сақлаш вазирлиги), Молия вазирлиги, Ҳукумат, Ҳисоб қўмитаси) маб­лағларнинг ишлатилиши юзасидан стандарт ҳисобот топширилади;

Даврий нашрларда жамоатчилик учун йиллик ҳисобот чоп этилади (газеталарда – қисқача, вебсайт ва алоҳида матбуот воситаларида батафсил);

Жамғарманинг 5 йиллик стратегияси, қисқа муддатли ва бир йиллик ривож­ланиш режаси, молиявий ҳисоботлари киритилган махсус сайт ишлаб туради.

– Ҳар бир фуқаро суғурта полисини ўзи билан олиб бориши зарурми?

– Янги тизимда фуқародан шахсий гувоҳномаси ва ИИН рақамлари талаб қилинади, холос. 

– Мажбурий суғурта тизимининг жорий этилиши фуқаролардан қў­шимча маблағ талаб қилинишига сабаб бўлмайдими?

– Мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш сабабларидан бири – аҳолидан тиббий хизматлар учун олинаётган но­­­­­­­­­қонуний тўловларни камайтириш. Су­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғурталанган фуқаро мажбурий тиб­бий суғуртада кўзда тутилган тиббий хизматлар учун ҳеч қандай тўлов тў­ламайди.  

Жамғарма тиббий ташкилотларга иш сифати ва ҳажмини текширган ҳолда, кўрсатган хизматлари учун иш берувчи ёки давлат томонидан жамғармага юбо­­рилган маблағ ҳисобидан пул тўлайди. 

Бундай тўловлар 2018 йил 1 январидан тўлана бошланади. Шу даврдан бошлаб, суғурталанган фуқаролар кўзда тутил­ган барча тиббий хизматларни ола бошлашади. 

– Стоматология хизматлари учун ҳам жамғарма ҳақ тўлайдими?

– Ҳозирча стоматология хизматлари  учун ҳақ тўланмайди. Келажакда, хизмат турлари ошиши натижасида бу хизмат ҳам киритилса, ажабмас. 

– Агарда стационарда бирорта дори етишмаса ва бемор уни ўз ҳисобидан сотиб олса, Жамғарма харажатни қоплайдими?

– Жамғарма билан шартнома тузган тиббий ташкилот беморлар учун зарур барча хизматлар ва ашёлар: малакали ходимлар, талабга жавоб берадиган асбоб-ускуналар, дори-дармон, озиқ-овқат ва бошқаларни тақдим этиш кафолатини беради. Стационар даволаш харажатларини Жамғарма тўлиғи билан тўлайди. 

Дори-дармон билан таъминлаш соғ­ликни сақлаш муассасаси тасдиқ­лаган ҳужжат асосида, тегишли орган томонидан кўрсатилган тартибда амалга оширилади. 

– Ишлаётган нафақадорлар Жам­ғармага бадал тўлашадими?

–  Йўқ, нафақадорлар учун бадал­ларни давлат тўлайди. Иш берувчи ҳам ишлаётган нафақадорлар учун бадал тўлашдан озод қилинади. 

– Жамғарма ҳисобидан экс­тра­корпораль уруғлантириш (ЭКО) ама­лиётини олишимиз мумкинми? Бунинг учун нима қилишимиз керак?

– Мазкур амалиёт тиббий хизматлар қаторига киритилган. Заруратга кўра тегишли тартибда ундан фойдалана оласиз. 

– Авария юз берса, жабрланувчига тиббиёт суғурта асосида хизмат кўрсатиладими?

–  Шошилинч ёрдам барча фуқа­ро­ларга, суғурта қилинган-қилинма­ганидан қатъиназар, кўрсатилади.

– Мажбурий тиббий суғурта бадал­ларини тўлаш фуқаронинг бурчими ёки ҳуқуқими? Ишлаётган одам бу тизимдан фойдаланмасдан, тиббиёт муассасаларида ўз ҳисобидан да­волана оладими? 

– «Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тўғрисида» Қозоғистон Респуб­ликаси Қонунига кўра, ушбу Қонун фу­қароларнинг соғликни муҳофаза этишга оид конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш мақсадида мажбурий ижтимоий суғурта тизимида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни белгилайди. 

Унинг 4-моддасига биноан мажбурий ижтимоий тиббий суғуртанинг асосий талабларидан бири унга тўловлар ёки бадаллар тўлаш ҳисобланади. 

Мазкур Қонуннинг 14-модда, 6-бандига мувофиқ тўловчилар ўз вақтида ва тўла ҳажмда тегишли тўлов ва бадалларни ўтказишлари, муддатини кечиктирса устама тўлаши кўзда тутилган. 

Қозоғистон Республикасида яшаётган хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар, ўролманлар халқаро шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, бу тўловдан озод этилган. 

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Жамғармага бадаллар тўлаш ҳар бир меҳнат қилаётган ватандошимизнинг бурчи эканлигини таъкидлаш мумкин. 

Шу билан бирга, қатор тиббий хиз­матлар учун фуқаролар ўз ҳисобидан пул тўлашлари ҳам мумкин. “Халқ сало­матлиги ва соғликни сақлаш тизими тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Қонунида бундай имконият кўзда тутилган. 

– Ҳарбий хизматчилар ва куч ту­зилмалари ходимлари учун ба­дал тўлаш кўзда тутил­маганининг сабаби нимада?

– Мазкур гуруҳларга хизмат қилувчи тиббиёт муассасалари мавжуд. Шунинг учун ҳам айни бир мақсадни  икки томонлама молиялаштиришнинг олдини олиш мақсадида шундай йўл тутилган.  

 

 

Абдумалик САРМОНОВ тайёрлади., 2017-08-24, 10:44 938
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.