26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўтмишга саёҳат

Ўтган ҳафта сўнгида ҚР Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” мақо­ласини кенг тарғиб қилиш доирасида “Қозоғистоннинг тарихий жой­лар географияси” лойиҳаси юзасидан ёшлар учун махсус экспедиция ташкил қилинди.

Вилоят ички сиёсат бошқар­масининг ташаббуси билан ўтка­зилган ушбу cафарнинг мақсади – ўлкамиздаги кўпчикка номаълум жойлардан бири – улуғ аллома Абу Наср Ал-Форобийнинг киндик қо­ни томган Ўтрор туманидаги Ўтрор тепалиги ҳамда Ўқсиз тепа шаҳарчасини зиёрат қилиш, қадимги ва бугунги тарихни ёш авлодга етказиш эди.

Экспедиция таркибидаги ёш­­­­­­лар кўплаб тарихий оби­да­­лар­­­ни томоша қилиб, етарли таас­суротларга эга бўлишди. Жум­ладан; қадимги Ўтрор шаҳ­­­­­­­­ридаги қазилма ёдгорликлари, Шаҳ­ристон дарвозаси, XIII аср­­­нинг иккинчи ярмида қурилган бинолар ва музей­ларни кўришди.

Шаҳристон дарвозаси – XIII асрнинг сўнги – XIV аср бошида қурилган. Ша­ҳарга уч дарвоза орқали кирилган. Иккиси бир-бирига қарама-қарши жойлашган жануби-ғарб, шимоли-шарқ дар­возалари ҳамда ша­ҳарнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Дарвозага Сўфи Донишманд номи берилган. 

Жануби-ғарб дарвозаси ми­норали ташқи дарвоза, сув тўлдирилган ҳандақ, кўприк устунларидан иборат. Шаҳ­ристон дарвозаси четидан ташқаригача 22 метр пештоқ қурилган.  

XIII асрда қурилган дар­воза Ҳокимият тепасига келган ҳар бир раҳбар даврида янгиланиб, қайта ишлов берилган. Дастлабки дарвозанинг ҳажми номаълум, чунки, кейинги қурилиш ишларида босиб қолгани сабабли дарвоза ҳажми номаълумлигича қолган.

Экспедицияда қатнашган ёш­лар Ўтрор тепалигидан бошлаб, қадимги Ўқсиз шаҳарчаси, ҳамда туман музейидаги буюк аллома Абу Наср Ал-Форобийнинг ҳаёт йўли тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилди.  

   

Тасвирда: Қадимги Шаҳристон дарвозаси.  

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-08-24, 10:47 314
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.