26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳини биласизми?

Жиззахликлар нафақат қадрдон ўлкаларининг бой тарихи, балки хушманзара, диққатга сазовор жойлари билан ҳам ҳақли равишда фахрлансалар арзийди. Масалан, халқ орасида “Садр Ваққос” деб юритиладиган дарани сахий табиат бениҳоя гўзалликка буркаган.

Табиатнинг ва шу ерда мачит ҳамда бошқа иморатлар қурган, қўлбола мўъжиза – зиёратгоҳни бунёд этган одамларнинг меъморий маҳорати туфайли бу жойга деярли кун сайин юзлаб зиёратчилар ва вилоятимиз меҳмонлари келишади. Масжид биносини ХIХ асрда яшаб ўтган жиззахлик усталар – Усто Комил, Усто Қобил, Усто Зуҳур ва Усто Мирзиё қуришган. Унинг кунгуралари ва нақшларини эса ўша пайтдаги машҳур усталар Усто Мирзо Зоид ҳамда Усто Бобожон ганчдан ишлашган. Зиёратгоҳнинг майдони 14,2 гектарни ташкил этади. Бу ерда табиий булоқ ва мўъжазгина кўл бўлиб, уларда “муқаддас балиқлар” ўйноқлаб юради, улар, айтганча, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган.

Тарихчиларнинг таъкидлашича, Саъд ибн Абу Ваққос тарихий шахс, Муҳаммад пайғамбар саҳобаларидан бирининг наслидан бўлган. Саъд Исломни жуда эрта қабул қилган, улғайгач, унинг қўшинлари сафига кириб, қисқа вақт ичида ўзини моҳир лашкарбоши сифатида кўрсата олган. Ҳижрий йил ҳисобида 16-йилда ўша пайтдаги халифа Умар ибн Ҳаттоб уни Эрон ва Мовароуннаҳрга юришга чоғланган қўшинларга бош қўмондон қилиб тайинлайди. Ҳозирги Авлиё қишлоқ яқинидаги жанглардан бирида у яраланади – душманнинг қиличи унинг жимжилоғини узиб туширади. Айнан шу, лашкарбошининг қони тўкилган жойда кейинчалик мачитнинг ички таркибий қисми – намозхона қад кўтарган. Саъд ибн Абу Ваққоснинг жимжилоғи эса қишлоқнинг шимолий қисмида жойлашган қабристонга кўмилган. Мозор ҳудудида ҳам табиий кўл яқинидаги намозхонага жуда ўхшаш кичикроқ намозхона қурилган, у эса Ислом динини тарқатиш ва равнақ топтириш йўлида жуда катта иш қилган инсон номи билан аталувчи зиёратгоҳнинг меъморий қиёфасига узукнинг кўзидай ярашган.

 

 

Ислом МУРОДОВ., 2017-08-25, 19:06 1016
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.