26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Fамхўрлик – келажак пойдевори

Янги, 2017-2018 ўқув йили арафасида мамлакатимиздаги барча умумий таълим масканларида анъанавий “Мактабга йўл” республика акцияси давом этмоқда. Тарихга назар солсак, у ҳозирги шаклда илк бор 2007 йилда ўтказилган экан. Эндиликда кенг қулоч ёйиб, мурувватли ва саховатли ҳомийлар қўллови билан жойларда юқори савияда уюштирилмоқда. Сайрам даҳасидаги Ю. Сарёмий номли лицей мактабида ўтган шундай тадбирга ота-оналар, ўқувчилар, устозлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож оила фарзандлари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. 

Тадбирни “Парасат” жамғармаси раиси Зарифбой Ҳавазматов очиб, юксак инсоний хислатларнинг ҳаётимиздаги аҳамиятига тўхталди. Дарҳақиқат, ота-оналар ташаббусига кўра, лицей мактаби маъмуриятининг қўллаб-қувватлаши билан ташкил топган мазкур жамғарманинг шу кунгача қандай ишларни амалга оширгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу ҳақда жамғарма раисига мурожаат қилганимизда, у қуйидагича жавоб берди:

– “Парасат” хайрия жамғармаси 2009 йилда ташкил топиб, вилоят адлия департаментида расмий рўйхатга олинган. Жамғарманинг мақсади – таълим даргоҳида ўтказиладиган тадбирларга хайрия тарзида молиявий кўмак кўрсатиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш. Асосий маблағ ота-оналардан ихтиёрий тарзда тушган хайриялардан иборат, шунингдек, ҳомийларнинг беғараз ёрдамларидир. Ҳар йили мактабда уюштириладиган тадбирларда фаол қатнашамиз. Биргина мисол, ўтган ўқув йили якунига кўра, лицей мактабида уюштирилган турли танлов ва мусобақаларнинг ғолиблари ва аълочиларни, жами 35 ўқувчи ва 8 ўқитувчини жамғарма ҳисобидан ёзги таътил чоғида Астана шаҳрига саёҳатга олиб бордик. Икки кун мобайнида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлдик, “ЭКСПО-2017” кўргазмасини ораладик. Кейинги пайтда “Парасат” жамғармаси иш тажрибасини ўрганиш учун Шимкент, Қорабулоқ, Туркистондаги мактаблардан мурожаат қилишмоқда.

Мактаб ота-оналар қўмитаси раиси Бойаҳмат Шерметов, таниқли тадбиркор, “Алтин май” МЧБ директори Ихтиёр Режабалиев, лицей мактаби директори Баҳодир Нуралиевлар ҳам сўзга чиқиб, тадбирнинг аҳамиятли жиҳатлари тўғрисида фикр билдиришди.

Шу куни жами 143 ўқувчига кийим-кечак, пойафзал ва ўқув анжомлари улашилди. Муборак Сулаймонова раҳбарлигидаги раққосалар тўгараги иштирокчилари тадбирга файз киритди.

Тадбирни якунлаган Зарифбой Ҳавазматов уни ташкил этиш ва уюштиришда жонбозлик кўрсатган устозлар – ижтимоий педагог Дилноза Ёрметова, руҳшунослар Феруза Мирқурбонова ва Гавҳар Йўлдошева, директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Наргиза Маҳкамбоеваларга самимий миннатдорчилик изҳор этди.

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-08-25, 19:11 859
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.