26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келажак энергияси дунёвий иқлим ўзгаришининг олдини оладими?

Йилдан йилга инсониятнинг электр қувватига бўлган эҳтиёжи ошиши, мавжуд газ ва нефть захираларининг камайиши муқобил электр манбаларидан фойда­ланишни кенгайтириш заруратини қўймоқда. 

Зеро, дунёвий экологик муаммолардан бири бўлган иқлим ўзгариши бевосита инсониятнинг атроф-муҳитга сал­бий таъсири остида юз берди. 

Сайёрамизда аҳоли сонининг ортиши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, саноат, авто­мобиль ва бошқа соҳаларнинг ривожи энергиядан ҳаддан зиёд фойдаланишга олиб келди. Оқибатда электр қувватини ишлаб чиқариш борасида сарфланаётган газ, кўмир ва нефть маҳсулотларини ёқишдан чиқаётган карбонат ангидрид ва иссиқхона газлари ҳавони янада иситиб, иқлимнинг ўзгаришига сабаб бўлаётир. 

Бугун мазкур муаммо фақат экологлар, табиат муҳофазаси йўналишида фаолият олиб бораётган олимларнинггина бош оғриғи эмас. Унинг ҳал қилиниши жамиятдаги барча соҳалар билан боғлиқдир. Чунки, қайси йў­налишга назар ташламанг, у албатта электр қувватини истеъмол қилади, бу эса ўз навбатида атмосферага чиқариладиган карбонат ангидриднинг миқдорини кўпай­тиради.

Қозоғистон Республикасининг пойтахти Астана шаҳрида жорий йилнинг10 июнидан 10 сентябригача “Келажак энергияси” мавзуси остида ўтаётган ЭКСПО–2017 хал­қаро кўргазмаси доирасида мавзу юза­сидан 12та конференция ўтказилиб, уларнинг барчаси атмосферага карбонат ангидриднинг чиқарилиши, самарали энер­гия технологияларини жорий қилиш, шу­нингдек, барқарор энергетикадан самарали фойдаланиш борасидаги мунозаралар, баҳсларни ўз ичига олди.

Жорий йил 21-22 август кунлари ташкил этилган “Иқлим ўзгариши муаммоси учун энергетик қарорлар” мавзусидаги халқаро форумда Европа, Африка, Америка, Осиё мамлактларидан келган олимлар, бизнес, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ходимлари, журналистлар иштирок этишди.

– Қозоғистон Республикаси углеводород хомашёси ва минерал захираларнинг етакчи экспортчиларидан биридир,  – дейди Қозо­ғистон Республикаси Энергетика вази­ри Қанат Бозумбаев. –  Шу билан бирга, мамлакат жаҳон ҳамжамияти, келажак авлод олдидаги масъулиятини ҳис қилган ҳолда тоза технологияларни жорий этишни ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида “яшил иқтисодиёт” тамойилларига таяниб иш кўради. Қозоғистон Республикасида иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш давлат олдида турган асосий вазифалардан биридир.

ЭКСПО–2017 халқаро кўргазмаси ҳамда “Келажак энергияси” халқаро форуми энер­гиянинг янги турлари ва муқобил энер­гияни ҳаётга татбиқ этишдаги энг илғор амалиётларни қўллаш борасидаги тажри­баларни ўртоқлашиш майдончасига айланди. Форумда айнан ўзининг тижорат ғояларини муқобил энергетика асосида амалга оши­раётган тадбиркорларнинг қатнашиши унинг долзарблигини яна бир бор кўрсатди.

–  2040 йилга бориб энергиядан дунёвий миқёсда фойдаланиш 30 фоиз­га ўсади, – деди ўз маърузасида KAZ­ENERGY раиси ўринбосари Узақбай Қара­балин. – Урбанизация ўсаётган ҳамда ин­дустрлаштириш жадал равишда амалга оширилаётган Ҳиндистон, Хитой, Жану­би-шарқий Осиё давлатларида бу кўр­­­­­­­­сат­кич янада юқори бўлади. Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг электр энергиясига  эҳтиёжи Хитой ва Ҳиндистоннинг эҳтиёжи билан яқин 20 йилда тенглашади.

Конференцияда маъруза қилганлар Париждаги иқлим ўзгариши борасидаги келишувни дунёда амалга ошириш учун 2040 йилга бориб жаҳон энергетикасига 44 триллион доллар миқдордаги сармояларни киритиш зарур бўлиб, уларнинг 20 фоизи муқобил энергетикани ривожлантиришга йўналтирилишини қайд этишди. Форум­га таклиф этилган АҚШдаги Стэнфорд уни­­­­­­­­­­­верситетининг энергетика сиёсати ва маблағларини ўрганиш бўйича Стайер – Тейлор марказининг ходими, олим Жефри Болнинг фикрига кўра эса, янги энергия манбалари жаҳон иқтисодий тизимини бутунлай ўзгартириб юборади.

Сovestro AG компаниясининг барқарорлик бўйича етакчи мутахассиси Ричард Норткоут “Электр қувватини ишлаб чиқариш ва энергия самарадорлиги: оптимал натижаларга эри­шиш” номли маърузасида компаниянинг янги технологияларни қўллаган ҳолда қулай, арзон ва экологик жиҳатдан зарарсиз, электр қувватидан кам фойдаланадиган материалларни ишлаб чиқиш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди.

Форумнинг иккинчи куни бевосита самарали қувват манбаларидан фойдаланиш борасидаги энг яхши тажрибалар ҳақидаги маърузалар тингланди. Бангладешнинг Муҳандислик масалалари бўйича ҳудудий раҳбари Мурод Ҳусайний мамлакатда қуёш батареяларини ўрнатиш, шамол энергетикасидан самарали фойдаланиш хусусида форум қатнашчиларига сўзлаб берди:

– Асосий муаммолардан бири Банг­ла­дешдаги аксарият аҳолининг янги техно­логияларни тушунмай, эски услубда яшашни афзал кўришидир. Шу сабабли сайёраси, мамлакати, Ватанининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир олим, тадбиркор ўз фаолияти билан биргаликда иқлим ўзгариши, бевосита қувват манбаидан фойдаланиш ва унинг атроф-муҳитга таъсири борасида тушунтириш ишларини ҳам олиб бориши  зарур.

Форумнинг бугунги кун учун долзарб бўлган иқлим ўзгариши муаммосини оз бўлсада ҳал этиш, унга мослашиш бора­сидаги зарур йўналишлардан бири –  энергия манбаларидан тежамкорлик би­­лан фойдаланишдан ташқари, соҳага янги, илғор йўналишларни татбиқ этиш борасида жаҳон тажрибасини кўрсатиш, фикрлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадига эришди. 

Модомики, бугунги кунда муаммони ҳал этишдаги ҳамкорлик, бирдамлик муҳим аҳамият касб этар экан, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш зарур. Шундагина инсоният фарзандлари учун  хавфсиз ва тоза дунёни мерос қилиб қолдиради.

 

 

Наргис ҚОСИМОВА, 2017-08-25, 20:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.