26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистонлик судьялар Шимкентда тажриба алмашди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги судьялар делегацияси расмий хизмат сафари билан Шимкент шаҳрига келди. Меҳмонларга минтақанинг ихтисослаштирилган судлари фаолияти яқиндан таништирилди, республикамиздаги суд тизимининг ахборот коммуникация технологиялари иши тушунтириб берилди. 

Жанубий Қозоғистон вилоят суди биносида Қозоғистон Республикаси Олий суди раҳбарияти билан учрашув ўтди. Унда Қайрат Мами Козимжон Комиловни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раислигига тайинлангани билан қутлади. 

– Бизнинг илк учрашувимиз икки қардош ва қўшни давлат учун хосиятли замин – Шимкент шаҳрида ўтмоқда, – деди Қ. Мами. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси суд тизими ва Элбошининг Миллат режаси доирасидаги суд ислоҳотларининг асосий ютуқлари билан таништирилди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари муҳокама этилди. Ислоҳотлар натижасида ишларни кўриб чиқишнинг энг узоқ муддати икки баравар қисқартирилди. Бугунги кунда фуқаролик ишларининг тўртдан бир қисми 10 кеча-кундузгача енгиллаштирилган тартибда кўриб чиқилади. 

Учрашувда Қ. Мами яраштириш тартиблари ва медиацияни татбиқ этишнинг Қозоғистонга хос тажрибаси ва Халқаро кенгашнинг фаолиятига тўхталди. Шунингдек, учрашувда электрон судни қўлланиш, судьялар малакасини ошириш, Олий суд қошидаги Суд академияси фаолияти ҳам муҳокама этилди. 

Судьялар учрашувида ўзбекистонликлар суд ислоҳоти, электрон технологияларни татбиқ этиш борасида Қозоғистонда амалга оширилаётган тадбирларга юқори баҳо беришди.

Тадбир ниҳоясида Қозоғистон Олий суди раиси учрашув учун миннатдорчилик билдириб, унинг катта аҳамият касб этишини таъкидлади ва Тошкент шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг навбатдаги кенгашида икки давлат олий судлари орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳужжат Қозоғистон ва Ўзбекистон суд идоралари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ҳамда меъёрларини белгилаб беришини айтди. 

Учрашувдан сўнг Ўзбекистондан ташриф буюрган делегация Қ. Мами раислигида ўтган селектор мажлисида қатнашди. “Электрон суднинг асосий масалалари”, Жамбил вилоятидаги “Электрон жиноий иш” пилот лойиҳаси, Ғарбий Қозоғистон вилоятида ишларни электрон турда кўриш тажрибаси муҳокама этилди.

Мажлисдан сўнг, Олий суд раиси яқинда 2018-2021 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикаси суд тизимининг ахборот-коммуникация технологияларининг стратегияси қабул қилинишини етказди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-25, 20:11 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.