26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифатли хизмат кўрсатилиши даркор

Вилоят ҳокимлигида ўтган фаоллар йиғилишида давлат хизматлари сифати, сармоялар жалб этиш, соғликни сақлаш тизимининг аҳволи ва мажбурий ижтимоий тиббий суғуртани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев девон раҳбарига электрон турда кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати ночор бўлган туман ва шаҳарлар, бошқармалар раҳбарларини маъмурий жавобгарликка тортишни топширди. 2017 йилнинг биринчи ярмида минтақамизда 9 миллион давлат хизмати кўрсатилган бўлса, шундан атиги 1,5 миллиони электрон шаклда амалга оширилган. 

Вилоят ҳокими тадбиркорлик бошқармаси раҳбарига ҳам сармоялар жалб этиш юзасидан қатор топшириқлар берди. Минтақа раҳбари бу йўналишда ишларни фаоллаштиришни топширди.

Вилоят соғликни сақлаш бошқармасига минтақада хасталаниш ҳоллари кўпайишининг сабабларини аниқлаш ва уни камайтириш чораларини кўриш топширилди. Масалан, вилоятимизда силга чалиниш ҳоллари 286 тага етган ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан юқори. Тери касалликлари, вирусли гепатит ҳам ўсган.

Ж. Туймебаев мажбурий тиббий суғуртанинг ижтимоий аҳамиятини ҳам тилга олди. Бугунги кунда 6658 фуқаронинг мақоми аниқланмаган ва улар рўйхатга олинмаган. Тиббий хизматлардан фойдалана олишлари учун уларни иш билан таъминлаш зарур. Тушунтириш ишларини фаоллаштириш керак. Минтақа раҳбари тиббий суғуртага тайёргарлик ишларини ноябрь ойи ичида тугатишни топширди.

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-08-25, 20:13 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.