26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳокимнинг фаолияти ижобий баҳоланди

Жанубий Қозоғистон вилояти маслаҳатининг навбатдаги ХIV сессияси ўтди. Унда минтақамиз раҳбари Жансейит Туймебаев жорий йилнинг 7 ойида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди. 

Депутатларга 15 дақиқали видеолавҳа намойиш этилиб, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижалари акс эттирилган китобчалар тарқатилди. 

***

2017 йилнинг дастлабки етти ойи мобайнида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ўсишда давом этди. Чунончи, 439,1 млрд. тенгелик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 0,3 фоизга ўсган. Қайта ишлаш саноатида 301,3 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса 34,6 млрд. тенгега кўп. 

Жорий йилда асосий капиталга жалб этилган сармоялар 229,9 млрд. тенгени ташкил қилди. Унинг республика бўйича улуши 5,7 фоиз. Капитал жалб этиш бўйича юритилган тизимли иш туфайли вилоятимиз республикада 1-ўринга кўтарилди.

Айни вақтда хорижлик сармоядорлар билан 40 та учрашув ташкил этилди. Натижада, Бирлашган Араб Амирликлари билан дори-дармон ва тиббий ускуналар, Россия билан Евро-5 меъёрларига мувофиқ келувчи бензин чиқарувчи нефтни қайта ишлаш заводи, ХХР билан биоэтанол ва фосфор ўғити ишлаб чиқарувчи заводлар қуришга келишиб олинди. Шунингдек, Хитой компаниялари ёрдамида 200 МВт қувватга эга қуёш электростанцияси қурилади. 

Вилоятимизда фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 177 709тага етди. Улар 158,3 млрд. тенгелик маҳсулот чиқаришди.

Хўжаликларни йириклаштириш жараёни давом этмоқда. Ўтган йилгидан икки баравар кўп – 297 та қишлоқ хўжалик ширкати барпо этилди. Уларнинг умумий сони 539 тага етди. Шуни ҳам айтиш керакки, бу жараёнда вилоятимиз мамлакатимиз бўйича пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда.

***

Вилоят раҳбарининг ишини ижобий баҳолаган вилоят маслаҳати депутатлари қатор долзарб масалалар юзасидан саволлар бердилар. 

Йиғилишни якунларкан, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Элбошининг узоқни кўзлаган сиёсати туфайли вилоятнинг ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади ҳамда минтақамизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида ҳамжиҳатликда меҳнат қилишга чақирди. Шунингдек, ҳоким вилоятда аҳолининг фаровонлиги ортиб бораётганига урғу берди ва бу йўналишдаги ишларнинг давом этишини билдирди. 

 

 

А. САРМОНОВ, 2017-08-25, 20:14
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.