26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент гиламлари Хитойга экспорт қилинади

Шимкентдаги “Оңтүстік” МИМ ҳудудида жойлашган “Бал Текстиль” МЧБнинг гиламлари ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам харидоргир. Бугунги кунда уларни сотиш учун узоқ ва яқин хориж вакиллари билан музокаралар юритилмоқда. Фабрика раҳбарлари Европада ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириб, тўқима маҳсулотларини Хитой бозорига чиқаришни ҳам режалашмоқда. 

Ҳозиргача улар Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия, Буюкбритания, Германия ҳамда Францияга экспорт қилинаётир. Йирик хориж буюртмачилари сони 20 дан ошиб кетди. 

Саноат корхонасида гилам, гилам маҳсулотлари, полипропилен иплар ишлаб чиқарилади. Гилам ишлаб чиқаришга керакли хомашё Россия, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон ҳамда бошқа олис мамлакатлардан тўғридан-тўғри етказилади. Гиламнинг ўзи бу ерда Белгиянинг юқори технологик Michel Van De Wiele ускунасида тўқилади. 

Айни пайтда гилам ҳамда гилам маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қуввати йилига 5 млн. квадрат метрни ташкил этади. Корхонада гиламнинг икки мингга яқин камёб тури тўқилади. Уларнинг орасида классик тасвирлар, анъанавий нақшлар туширилганлари бор. 

Полипропилен ипни йигириш қуввати – йилига 4000 тонна. Ҳозир корхонада 236 киши меҳнат қилади.

 

.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-25, 20:17 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.