26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Назм юлдузлари – 2017” танловининг Н И З О М И

Танловнинг мақсад ва вазифалари

Қозоғистондаги ўзбек ада­­­­биё­тини ривожлантириш, ва­танпарварликни тарғиб этиш, миллий қадриятларни эъзозлаш, мустақиллик йилларида эришил­ган ютуқларни тараннум этиш, қозоқ ва ўзбек адабиётлари ўр­та­­сидаги алоқаларни мустаҳ­камлашга ҳисса қўшиш.

 

Ўтказиш тартиби

1. Танловда ҳаваскор ижод­­корлар ўзбек тилида ёзилган ёки ўзбек тилига таржима қилинган шеърий асарлари билан қатнаша оладилар.

2. Бунинг учун талабгорлар жорий йилнинг 10 октябригача 20-40 мисра ҳажмдаги ижод намунаси, таржимаи ҳоли ва фотосуратини “Жанубий Қозоғистон” газетаси таҳририятига йўллаши лозим.

3. Танлов иштирокчилари ёши­га қараб 2 гуруҳга бўлинади: 20 дан 45 ёшгача ва 45 ёшдан юқорилар. 

4. Мушоиранинг иккинчи босқи­чига ҳар гуруҳдан 5 нафардан ижодкор ўтказилади.

 

Шеърга қўйиладиган талаблар

Танловга юборилган шеър мав­зуси мустақилликни мадҳ этиши, Ватанга садоқат, эл бирлигини мустаҳкамлаш, миллий тараққиёт мақсадларини қамраган бўлиши зарур.

Ўтказиш шартлари

1. Иштирокчи фақат битта шеърини тақдим этади.

2. Улар бадиий савияси, адабий тил ва шеърият меъёрларига мослиги, мавзунинг аниқ ва кенг ёритилиши, ўқилишига қараб баҳоланади.

3. Ижодий иш намуналари уш­бу Низом матбуотда эълон қи­линган кундан бошлаб, жо­рий йилнинг 10 октябригача “Жа­нубий Қозоғистон” газетаси таҳ­ририятида қабулланади.

4. Танлов ҳайъати қарорига кўра, танловнинг иккинчи босқичи учун сараланган иштирокчилар рўйхати, ўтадиган жойи ва вақти алоҳида эълон қилинади.

5. Танлов шартларига риоя қилмаган иштирокчилар иккинчи босқичда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

 

Ғолибларни тақдирлаш

Ғолиб ва совриндорлар таш­килотчилар томонидан турли да­ра­­­­­­жадаги дипломлар, серти­фикатлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 

 

 

 

Ташкилий қўмита, 2017-08-29, 10:52 939
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.