26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дўстлик фестивали

Сайрам-Ўгам Миллий та­­­­­­­­биий боғида  “Қозоғистон – умумий уйимиз” шиори ос­­­­­­­­­­­­­­­­­тида "ЭтноАртФест" хал­қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ро дўстлик фестивали ўт­­ди. Вилоят ҳокимлигининг қўллови билан  Қозоғистон Конституцияси куни ара­фасида ташкил этилган тадбир ташаббускорлари – "Qazaq Geography" Қозо­ғистон гео­графия жамияти, вилоят альпинизм ва спорт туризми фе­де­рацияси.  

­                  

 

Беш кун давом этган фес­тивалда Қозоғистоннинг бар­ча вилоятларидан келган 300 иштирокчи Солнечний довони (2200 метр)ни ошиб ўтди. Тоғ дарасига жану­бий­­­­­­­­­қозоғистонликларнинг кўп­­­­­­­­­­­­­мил­латли маданияти ва меҳ­­­­­­­­­­­­­­мондўстлигини намойиш қилиш мақсадида  бир неча этномаданият бирлашмаси вакиллари келишди. 

Тадбирда таъкид­­­лан­га­­­­­­­­­­ни­дек, мамлакатимизда иж­­­тимоий барқарорлик ва тинч­лик-осойишталикни ас­раб-авайлаш, миллатлараро то­тувлик, бағри­­­­кенглик, меҳр-оқибат муҳи­­­ти­ни мус­­­таҳ­кам­­­лашга дав­лат сиё­сатининг ус­ту­вор йў­налишлари си­­фа­тида алоҳида эътибор қара­тилмоқда.

Фестиваль доирасида ижод­кор ёшларнинг эт­нос­лар­аро дўстлик, тур­ли этнос вакилларининг Ва­­­­­­­­­танимиз тараққиётига қў­шаётган ҳис­саси акс этти­рилган тас­ви­рий санъат асарлари, мил­­­лий таомлар, либослар, ҳу­нармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш қи­линди. 

Тадбир иштирокчилари вилоят ўзбек этномаданият  бирлашмаси вакиллари карнай-сурнай наволари ос­тида намойиш этган ке­лин салом ва суннат тўйи саҳ­насига юқори баҳо беришди. 

«Ынтымақ» этнос­лар­аро маданият бир­лаш­ма­си, уйғур, ко­­рейс, по­ляк этно­ма­­­­­­да­ният бирлаш­­ма­лари қо­шида ташкил этилган  халқ дас­талари ва  бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан ижро этилган куй-қў­шиқ­лар ҳам барчага  манзур бўлди.

Шунингдек, улар   фестиваль иш­­ти­рок­чиларини миллий таом­лар билан меҳмон қилишди.

Тадбир фаол иш­тирокчилар ва тур­­ли танловлар ғолиб­ларини тақ­дирлаш, рақс мара­фони  билан якунланди.  

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-08-29, 10:59 168
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.