26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Африка лаққа балиғи Тулкибошда ўстирилмоқда

Иссиқликни яхши кўрадиган Африка лаққа балиғини тоғли Тулкибош вилоятининг хўжаликлари тутиб, булоқ сувида ўстиришмоқда.

Махсус бассейнларда яшайдиган балиқ Россиядан олиб келинган. Бугунги кунда хўжаликда 100 мингга яқин майда балиқлар бор. Сув ҳароратини бир меъёрда сақлаш учун бассейнларга махсус иситиш тизими ўрнатилган.

Яхши боқиб, ўстирилса битта балиқнинг ўзи 120 килогача гўшт беради. Африка лаққа балиғига Тўлебий тумани ва Туркистон, Шимкент шаҳарларида ҳам талаб катта. Хўжаликнинг асосий мақсади – майда балиқларни сунъий усулда кўпайтириб, вилоят аҳлини тансиқ балиқ гўшти билан таъминлаш.

Хўжалик соҳибининг айтишича, балиқ ҳақидаги маълумотни у интернетдан ўқиб, ҳатто Россия балиқчилари билан тажриба алмашган. Келгусида хўжалик давлат томонидан бериладиган насияни олиб, фаолиятини янада ривожлантиришни режаламоқда.

Тулкибош туманида илгари денгизнинг шўр сувида ўсадиган бақра ва форель балиқлари ўстирилса, энди, мана, африкалик лаққа балиқни боқиш йўлга қўйилди.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-04-25, 15:42 236
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.