26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фахрийлар эл оғасини ёдга олдилар

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида Қозоғистон Республикасини чорак асрдан зиёд бошқарган моҳир раҳбар ва жамоат арбоби, уч марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, техника фанлари доктори Динмухамед Ахметули Қўнаевнинг дунёдан ўтганига 22 август куни 24 йил тўлди.

Шу муносабат билан Д. Қўнаев ижтимоий жамғармаси Жанубий Қозоғистон вилоят бў­лимининг раиси Асанбай Алсейитнинг ташаббуси ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимликларининг ёр­­­­­­­­­­­­­­­да­ми билан Шим­кент­даги эл оғасига ўр­натилган бюст олдида унинг ўч­мас номини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган  ЖҚВ фахрийлар кенгашининг раиси Ж. Мауленқулов, жа­­мо­ат арбоби Ў. Рах­­­­­­­­­­­­ман­­­­­­­­бердиев, меҳнат фахрийлари Д. Шерим­қулов, А. Суғуралиев, Б. Қўнисбек, А. Назаров ва бошқалар қозоқ халқининг буюк фарзанди Динмухамед Ахмет­ули билан бўлган сермазмун учра­шувларини эсга олиб, ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Тадбирнинг давоми “Мақаш ата” тўйхонасида давом этди. Тушлик олдидан Қуръон тиловат қилингач, бир гуруҳ фахрийларга Д. Қўнаевнинг 105 ёшга тўлиши муносабати би­­­­­­лан таъсис этилган медаллар топширилди.

 

Суратларда: тадбирдан лав­ҳалар.

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-08-29, 11:02
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.