26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
"Мен Абайни ўқийман!"

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маъна­вий янгиланиш” дастурий мақоласида баён этилган вази­фаларни амалга ошириш мақсадида анъаналар ва урф-одатлар марказининг та­шаббуси билан Абай Қунанбайулининг туғилган куни шарафига “Мен Абайни ўқийман!” маъри­фий-назмий акция  ўтди.  

Унда жанубнинг зиёлилари, Ш. Қалдаяқов но­ми­даги вилоят филармонияси хонандалари,  шаҳар фуқаролари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан мақ­сад – Абайнинг бадиий  қадриятларга  бой адабий асарлари орқали давлат ти­­­­­­­­­лини тарғиб қилиш, ки­тобхонларда шоир ва ал­ломанинг ижоди орқали қозоқ тили ҳамда адабиётига қизиқиш уйғотиш, қозо­ғис­тонликларнинг маънавий бирлигини мустаҳкамлаш  ҳамда миллий руҳни ёдда сақлашдан иборат эди.

– Абай –  ҳаммага ибрат бўладиган шахс. Жамиятнинг ҳар бир йигит-қизи мактабда таълим олган пайтидаёқ Абай шеърларини ўқиб, на­сиҳатларини ёд олиб ўс­га­­­­­ни билан улар буюк шоир ижодининг маъно-мо­ҳия­тини кейинчалик анг­лаб етар­дилар. Сабаби, “сирти ку­муш, ичи олтин” сўз маъно­­сини тушуниш учун  инсон маълум даражада саводхон бўлиши керак. Шу ўринда улуғ шоирнинг номини ар­доқ­­­­­­­­лаб, ижодини тарғиб этиш – эзгу ишлардан бири. Айниқса, оқиннинг таваллуд куни муносабати билан ўтка­­­зилаётган, фуқароларни оқиннинг маънавий олами билан таништирадиган Абай  ўқувларининг аҳамияти жуда катта, – деди ҚРда хиз­­­мат кўрсатган артист С. Ўтемисов.

Тадбир давомида “Абай руҳи билан сирлашув”  саҳна асари намойиш этилди. Вилоят кутубхонаси хо­дим­лари эса “Абай ола­ми­да” мавзуида китоб кўр­газмасини  уюштирдилар. 

“Абай васияти”, “Абай анъанаси” (шоир ўйнаган тў­ғизқумалоқ, арғимчоқ учиш) каби ўйинлар намойиш қи­линди. 

Тадбирда фаол қатнаш­ганларга марказ томонидан “Алғис хат”лар ва совғалар топширилди.

 

 

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2017-08-29, 11:04
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.