26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарағанди вилояти делегацияси ташрифи

Қозоқ халқининг атоқли учта бийидан бири – Қазибек бий Келдибекули таваллудининг 350 йиллигига бағишланган Халқаро автокарвон Туркистонда Ҳазрат Яссавий мақбараси олдида зўр тантана билан кутиб олинди. 

Қарағанди вилояти ҳокимлиги қўллови билан сафарга отланган ушбу делегация дастлаб Шимкент шаҳрида бўлди. Туркистонда Қазибек бий қабри зиёратидан сўнг улар қўшни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Тўле бий, сўнгра Навоий вилояти Нурота туманидаги Айтеке бий зиёратгоҳларида бўлишади. 

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев, маслаҳат котиби Ғ. Сарсенбаев, вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов, шаҳар оқсоқоллар ва меҳнат фахрийлари кенгашлари аъзолари мақбара олдида меҳмонларни ҳурмат ва эҳтиром билан қарши олдилар. Қарағанди вилояти ҳокими маслаҳатчиси Р. Ўмарбекова сўзга чиқиб, Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифалар айнан ушбу табаррук сафарга бевосита алоқадорлиги ва ёшларни кекса авлоднинг ибратли ишлари руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади. 

Шаҳар фахрийлар кенгаши аъзоси Ш. Исмўлдаев меҳмонларга фотиҳа бериб, муваффақият тилади. 

Меҳмонлар Ҳазрат Яссавий мақбарасини зиёрат қилишди. Шу куни ХҚТУ Маданият саройида ушбу анжуманга бағишланган катта концерт дастури намойиш этилди. 

 

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-08-29, 11:14 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.