26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
107 қишлоқ ҳокими сайланди

Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича 7 – 24 август  оралиғида  қишлоқ  округи ҳокимларини сайлаш мавсуми ўтди. 

Вилоят сайлов комис­­­сия­сининг раиси А. Ўмиралиев минтақавий коммуникациялар хизматида уюштирилган бри­фингда қишлоқ ҳокимлари сайлови натижалари билан таништирди.

Сайлов 107 округда  ўтган. Қишлоқ ҳокимларини сайлаш мавсумида 320 номзод рўй­хатга олинган бўлса, улар­дан 302 нафари эркак, 18 нафари аёл эди. Рўйхатга олинганларнинг 264 нафари “Нур Отан” партияси аъзоси. Бу йил беллашувга тушганларнинг аксарияти ёши элликдан ошганлар. 

– Сайлов натижаларига кўра 107 ҳоким сайланди. Сиёсий тадбир кўнгилдагидек ўтди. Мав­сум давомида туман, шаҳар сайлов комиссиялари самарали фаолият юритди. Сайловда ном­зодлар фаол қатнашиб, улар­­­­нинг орасида ҳақи­­­қий беллашув бўлди. Айт­ганча, сайланган овул ҳокимларининг орасида энг ёши Ўт­рор тумани, Шилик овулининг ҳокими – Ж. Сейитжанов.

Жансултан Адил­жанули 25 ёшда. Мақ­таарал туманидаги Мақ­­­­­­таарал қишлоқ ок­­­ру­­­­­гининг ҳокими Д. Мамутов 62 ёшда экан. 107 ҳокимнинг 68 нафари қайта сайланса, қолганлари қишлоқ ҳокими лавозимига биринчи марта киришди, – деди вилоят сайлов комиссиясининг раиси. 

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари Н. Назарбаевнинг Фармонига мувофиқ, 2013 йил­дан буён қишлоқ ҳокимлари сайлови ўтказилиб келади. Ўша йили республика бўйича 181 қишлоқ округи ҳокими сайланган эди. Қишлоқ округи ҳокимларининг бошқа ишга алмашиши, нафақага чиқиши, кўчиб кетиши, соғлигининг панд бериши каби турли сабаблар туфайли  бўшаган ўринларга 2014 йили – 8, 2015 йили – 24, ўтган йили 42 қишлоқ округи ҳокими сайланган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-29, 11:19 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.