26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
43 нафар талабага грант топширилди

Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва Билимлар куни арафасида таниқли олима, тиббиёт фанлари доктори, Халқаро психология фанлари академиясининг академиги, профессор Рабиға Қуатбекова (тасвирда) раҳбарлик қилаётган Қозоғистон Халқлар дўстлиги муҳандислик-педагогика университетининг мажлислар залида университет талабалари ва уларнинг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида тантанали йиғилиш ўтди. 

Тадбирни университет ректорининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Абдужалил Ақкўзов очар экан, олий ўқув юртининг ўтган йилда эришган муваффақиятлари ва галдаги вазифаларга тўхталди. Жумладан у август ойининг бошида вилоятимиздаги мактабларда таълим-тарбия олаётган заковатли болалар иштирокида ихтисослаштирилган “Грант үшін-шайқас” (“Грант учун кураш”) деб номланган ток-шоу телеўйини ўтказилгани бу телелойиҳада Астана, Тараз, Қизилўрда, Шимкент, Туркистон, Арис шаҳарлари ҳамда Тўлебий, Сариоғоч, Байдибек, Қазиғурт, Мақтараал, Ўрдабаси, Ўтрор туманлари умумий ўрта мактаблари, мактаб-лицейлари ва мактаб-гимназияларининг 11-синф иқтидорли ўқувчилари иштирок этганини таъкидлади. 

Университет ректори Рабиға Абдимуса қизи олий ўқув юртининг 18 йил давомида қўлга киритган ютуқлари ва бугунги кундаги фаолиятига тўхталар экан, ҚХДМПУ – бу: жадал ривожланаётган, замонавий талабларга жавоб берадиган ҳамда кўп қиррали, рақобатбардош янги кадрларни тайёрлашга қодир, ўқитишнинг янги инновациявий услубларидан унумли фойдаланиб, самарали таълим берадиган дорилфунун  эканлигини, бу ерда юқори малакали ўқитувчи-устозлар, профессор, доцентлар етарли эканлигини тилга олди. Шунингдек, талабаларнинг малакали билим олишлари учун замонавий лойиҳа асосида қурилган ўқув бинолари мавжудлиги, улар замонавий асбоб-ускуналар, компьютерлар билан жиҳозланган ва Wi-fi тизимига улангани ва бошқа қулайликлар хусусида ахборот бергач, бешта йўналиш – биология, тарих ва география, тил билимдони (уч тилни эркин ўзлаштирган ёшлар), иқтисод ва ҳуқуқ, гуманитар фанлар бўйича ток-шоу ғолибларидан 43 нафар талабага университет ректорининг грантларини топширди.

Уларнинг 5 нафари – 100 фоизли, 14 нафар ўқувчи – 50 фоизли, 24 нафар талаба эса – 30 фоизли грантга сазовор бўлди.

Шундан сўнг ёш олимлар кенгашининг раиси Динара Дауренбаева, университет проректори Муса Ақилбаев, республика “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, қабул комиссиясининг масъул котиби Айгул Купешева ва бошқалар сўзга чиқиб, университет раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этдилар, грант соҳибларига муваффақиятлар, мустақил мамлакатимизнинг гуллаб-яшнаши учун хизмат қиладиган лойиқ кадрлар бўлиб етишишларини тиладилар.

 

Суратларда: тадбирдан лавҳа

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-08-31, 17:55 240
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.