26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ЭКСПОга Жанубдан қўшиқлар гулдастаси!”

Пойтахтдаги “Қозоғистон” марказий концерт залида Астанадаги Жанубий Қозоғистон вилояти маданият кунлари доирасида кўпчиликка мўлжалланган “ЭКСПОга Жанубдан қўшиқлар гулдастаси!” мавзуида вилоят санъаткорларининг гала-концерти ўтди. 

Гала-концертнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барча пойтахтликлар ва меҳмонларни Конституция куни билан таб­риклади.

Жануб санъаткорларининг концертида ҚР Бош вазирининг ўринбосари Е. Дўсаев, Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳо­фаза қилиш вазири Т. Дуйсенова, Маданият ҳамда спорт вазири А. Мухамедиули, Ташқи ишлар вазири Қ. Абдрахманов, Олий Суд Раиси Қ. Мами, “Самруқ-Қазина” ҲЖ бошқаруви раиси Ў. Шўкеев, Астана шаҳри ҳокимининг ўринбосари Е. Аманшаев, ҚР Парламенти Сенатининг депутатлари, Қозоғистондаги хориж элчилари ҳамда жамоат арбоблари қатнашиб, кечанинг ҳурматли меҳмонлари бўлишди.

Ушбу тадбирда вилоятнинг 1000га яқин маданият ҳамда санъат усталари иштирок этдилар. 

Кечанинг биринчи қисми ма­ҳаллий санъаткор­ларнинг гала-концерти билан бошланиб, Астанадаги маданият кунларининг тақдимоти ўтди. Муқаддас, тарихий обидаларга бой қуёшли ўлканинг тадбири “Қазина”, “Шамсинур”, “Тумар”, “Шаттиқ” рақс дасталари ва балет гуруҳи, Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармонияси хонандалари иштирокидаги “Тирикчиликнинг боши – Қази­ғурт” мусиқий-хореографик композициясидан бошланди. 

Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида кўр­сатилганидай, она юртга му­ҳаббатни кучайтириш, Она Ватан ва доно сиёсатни, элнинг муваффақиятли ҳаётини тарғиб этиш мақсадида дунёга келган Н. Бейсеқўжаевнинг “Нурли жўл” куйи Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясининг “Суғир” миллий чолғу оркестри, вилоят опера ҳамда балет театрининг симфония оркестри, “Оңтүстік-Цирк”нинг “Х-бенд” эстрада жаз дастаси ижросида намойиш этилса, куй салтанатининг султони Шамши Қалдаяқовнинг қўшиқларидан ташкил топган поппури ҳам санъатсевар томошабинларни ром этди. Халқ қўшиқлари ва анъанавий қўшиқлар, республика, халқаро танловлар ғолиби Б. Сер­далиннинг “Туркистоним – Туроним” қўшиғи, “Қазина” рақс дастасининг “Дашт донолиги” рақси кайфиятни кўтариб, ҳиссиётларни жунбушга келтирди. 

Гала-концертда жанублик ҚРда хизмат кўрсатган хонанда Алтинай Жўрабаеванинг “Элимнинг юраги – Астана” қўшиғига жўр бўлган “Шамсинур”, “Шаттиқ” рақс дасталари ўзгача санъат турларини намойиш этдилар. Тадбир “Мангу эл учун” бадиий-мусиқий композицияси билан якунланди. 

Бундан ташқари 600 ёш дўмбирачи бир вақтда Қур­манғазининг “Балбирауин” куйини ижро этди, дўмбиранинг ажиб садолари  томошабинларга ўзгача бир кайфият бағишлади.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-31, 18:11 1371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.