26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихдан сўз очган санъат карвони

Астана шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб “Туркий элнинг туб томири – Жа­нубдан Астанага салом!” номли санъат карвони юриб ўтди. Элимиз тарихидан сўз очган мусиқий карвон “Ғашықтар” майдонидан “Бәйтерек” майдонига юриб келди.

Карвон сафида Олтин одам, Арслонбоб, Хожа Аҳмад Яссавий, Ал-Форобий каби тарихий шахслар ва олимлар, хонлар, ботирлар, бийлар кўринишидаги санъат арбоблари, ЭКСПО гўзали ва миллий либосдаги хонандаю раққосалар, цирк уста­лари ҳамда дошқозон, арава каби миллий қадриятларимизни намойиш этадиган анжомлар бор. Минтақанинг тарихий кўри­нишини акс эттирган санъат тадбирида 500дан зиёд санъат­кор қатнашиб, маҳаллий бас­такорлар Ш. Қалдаяқов, С. Байтерековнинг қўшиқлари ижро этилди.

Тадбир дастлаб “Қазына”,  “Шаттық”, “Шамсинур” рақс дасталари ижросидаги  “Мереке думан” рақси билан бошланиб, “Бәйтерек” майдонида 600 ёш дўмбирачининг бир вақтда Қ. Сиғирбайулининг “Балбирауин” куйи ижроси билан якун­ланди.

Жанубий Қозоғистон вило­ятининг Астанадаги бир куни “Бәйтерек” майдонида вилоят санъат усталарининг “Салом, Астана! Салом, ЭКСПО-2017!” байрам концерти билан якун­ланди.

Концертда ҚР Маданият ар­боби Айжан Таженова “Дўмбира ҳақида баллада”ни ижро этса, “Оңтустік-Цирк”нинг  “Х-бэнд” эстрада дастаси замонавий куй ва қўшиқлар ижро этди. Шунингдек, Ш. Қалдаяқов но­мидаги вилоят филармонияси хонандалари, “Семсер” гуруҳи, “Өркен” оилавий дастаси, “Асу” триоси ҳам саҳнага чиқди

Томошабинларни куй ва қўшиқ­лари билан хушнуд қил­ган Жануб санъаткорлари эл олқишига сазовор бўлишди.

Тадбир давомида вилоят ҳо­кимининг биринчи ўринбосари Уласбек Садибеков элимизнинг барча вилоят ҳокимлари имзо қўйган ЭКСПО байроғини ЭКС­ПО-2017 халқаро кўргазма комиссари Р. Жўшибаевга тан­танали равишда топширди.

 

 

М. УСМОНОВА. С. МИРЗАЛИЕВ тасвири, 2017-08-31, 18:13 746
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.